Бош саҳифаЯнгиликларМолдовалик боғбонлар шафтоли ва ўрикнинг итальян навларини етиштиришни синовдан ўтказади
Янгиликлар

Молдовалик боғбонлар шафтоли ва ўрикнинг итальян навларини етиштиришни синовдан ўтказади

Moldova Fruct ассоциацияси «Livada Moldovei» лойиҳаси ва Италиянинг Чезена шаҳридаги ўсимликларни етиштириш илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда луччак шафтоли ва ўрикнинг бир нечта навларини синовдан ўтказиш ташаббуси билан чиқди, дея хабар бермоқда МОЛДПРЕС ахборот агентлиги.

Мамлакатнинг жанубий ва марказий ҳудудларида синовдан ўтказиш учун меваларнинг 14 та нави танлаб олинди. Platimoon, Orihuela, Sweet Cap, Ufo, Alissa – мазкур мева навлари италиялик ҳамкорлар ёрдамида танлаб олиниб, Moldova Fruct ассоциациясининг икки компанияси аъзолари ерларида етиштирилган.

-Айни вақтда Молдовада меваларнинг янги навларини ўрганиш ва синовдан ўтказиш имконияти йўқ. Ишлаб чиқарувчилар кўп ҳолларда турли хил мева навларини синовдан ўтказиш жараёнида ўз сармояларини хавф остига қўймоқда. Шафтоли ва ўрикнинг турли навлари амалиётда ўзини қандай намоён қилишини аҳолига кўрсатиш мақсадида мазкур синовларни ўтказишда илк қадам қўйишга қарор қилдик. Зеро бу ҳарактларимиз аҳоли учун навларни тўғри танлашда ёрдам бериши керак, – дея изоҳ берди Moldova Fruct агробизнес мутахассиси Евгений Бумаков.

Шунингдек ўқинг: Польшалик савдогар Молдова мевалари ҳисобига сотиб олиш ҳажмларини диверсификациялашга умид қилмоқда

Мутахассисларнинг таъкидлашича, айни пайтда бозорда барча турдаги мевалар учун талаб бор, аммо истеъмолчилар эҳтиёжига кўра замонавий навларни етиштиришни йўлга қўйиш керак. Мамлакатда тадқиқот жараёни ортда қолаётгани боис бошқа соҳалар билан бир қаторда қонунчилик базасини ҳам ислоҳ қилиш керак. Мазкур жараёнларнинг барчаси вақт талаб этади, аммо боғдорчилик соҳаси айни дамда ечимларга муҳтож. Шунинг учун ассоциация ўз ҳамкорлари билан биргаликда ушбу ечимларни ишлаб чиқарувчиларга тақдим этиш учун илк қадамларни қўйди.

“Илмий-тадқиқот институти вакилларини ўз тавсияларини тақдим этиши учун таклиф қиламиз. Ўз ерларида мева навларини синовдан ўтказишга кўмаклашган ишлаб чиқарувчиларга миннатдорчилик билдирамиз. Келгусида барча тўпланган тажрибалар ассоциация аъзолари ҳамда жараёнларга қизиқиш билдирган ишлаб чиқарувчилар учун ташкил этиладиган семинарларда қўлланилади”, – деди Moldova Fruct Ассоциациясининг ижрочи директори Юри Фалэ.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин