Бош саҳифаЯнгиликларМолдовадан янги ҳосил олхўриси экспорти бошланди
Янгиликлар

Молдовадан янги ҳосил олхўриси экспорти бошланди

Моldova Fruct ассоциациясининг маълумотларига кўра, 2022 йил ҳосилидан олинган эртаги олхўрининг биринчи партиялари июль ойида экспорт қилинди, деб хабар бермоқда МОЛДПРЕС.

Ассоциациядан олинган яна бир маълумотга кўра, 3400 тоннадан зиёд олхўри Германия, Австрия, Польша, Нидерландия, Руминия, Россия каби 11 мамлакат истеъмолчиларига етказиб берилган.

«Ўтган йилнинг шу даврида минг тоннадан сал кўпроқ олхўри экспорт қилинган эди. Оммавий етказиб беришга кейинги даврда, «Стенли» ва «Президент» навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланганида киришилади”, дея қайд этилди Моldova Fruct ассоциациясида.

Европа Комиссияси Молдова Республикаси учун бир йил давомида Европа Иттифоқи ҳудудида божхона тўловларисиз сотилиши мумкин бўлган олхўри ҳажмини 15 минг тоннадан 40 минг тоннагача оширди.

2021 йилда Молдова 52 минг тоннадан зиёд олхўри экспорт қилган ва шунинг ярми Европа Иттифоқи бозорига кирган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Миср давлати Ўзбекистон гилоси ва узумлари учун ўз бозорини очмоқда

EastFruit

Польша Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини оширишга тайёр

EastFruit

Ўзбекистондаги корхонада брокколи карамидан пюре ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин