Бош саҳифаЯнгиликларМолдовадаги табиий офатлар оқибатида қишлоқ хўжалиги соҳасига етказилган зарар 9 миллион доллардан ошди
Янгиликлар

Молдовадаги табиий офатлар оқибатида қишлоқ хўжалиги соҳасига етказилган зарар 9 миллион доллардан ошди

Йил бошидан буён Молдова Республикасида 40 га яқин фавқулодда табиий офатлар, масалан, бўронлар, кучли шамоллар билан юзага келган дўл ва ёмғирлар, чангли бўронлар ва бошқалар қайд этилган. Об-ҳаво ҳодисалари 23 та туманда 77 та аҳоли пунктида кузатилган. Уларнинг аксарияти Синжерей, Флорешт, Унген, Сорока, Штефан-Вода, Криулен, Дондюшен, Шолдэнешт, Резина, Яловен, Теленешт, Орхей, Дрокия ва Кахулга зарар етган, деб ёзади МОЛДПРЕС. Бу ҳақда брифингда Қишлоқ хўжалиги, минтақавий тараққиёт ва атроф-муҳит вазири в.б. Ион Пержу маълум қилди.

«Шундай қилиб, 28 июнга қадар инфратузилманинг муҳим сегментлари, шунингдек, боғларнинг улкан ҳажмлари (2192 гектар), экинларнинг (7 минг гектардан ортиқ) ҳажмлари, шу жумладан, 1642 гектар маккажўхори, 1852 гектар кунгабоқар, 1073 гектар буғдой, 1088 гектар арпа, 1467 гектар қанд лавлаги, 51 гектар рапс, 17 гектар сабзавот, 5 гектар тарвуз плантациялари, 197 гектар бошқа экинлар, 367 гектар токзорларга зиён етди», – деб аниқлик киритди Ион Пержу.

Амалдорнинг сўзларига кўра, экинларга етказилган моддий зарарнинг умумий миқдори 162 миллион лей (9,01 доллар)дан ошган, аммо зарар миқдори ошиб боряпти.

Шунингдек ўқинг:  Иссиқхоналарда етиштириладиган маҳаллий хўраки узумлар Молдова бозорига июлнинг иккинчи ярмида чиқади

«Ушбу миқдорга қўшимча равишда фақат Штефан-Вода минтақасида 26 июн куни тахминан икки минг гектар майдонда ҳужжатлаштирилган зарар 65 миллион лейни ташкил этди», дея давом этди вазир.

У, шунингдек, «прогнозларга кўра, яқин орада кучли шамол ва дўл ёғадиган ёмғирлар кутилмоқда, шу сабабли мавжуд бўлган 132 тадан  ташқари янги 18 та ракета пунктларининг ишлашини ва фойдаланишга топширилишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун вазирликнинг ташаббусига биноан 2020 йилдан бошлаб етти миллион лейдан ортиқ миқдорда қўшимча молиявий манбалар зарур», – дея таъкидлади.

«Юқорида эслатиб ўтилганлар билан бир қаторда, айни пайтдаги иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, табиий офатлар натижасида талофат кўрган қишлоқ инфратузилмаси ва қишлоқ хўжалиги секторига Қишлоқ хўжалиги, минтақавий тараққиёт ва атроф-муҳит вазирлиги ҳукуматнинг захира фондидан етказилган зарарни қисман қоплаш учун 246 миллион лей миқдорида молиявий маблағ ажратишни сўрайди», – дея хулоса қилди вазир Ион Пержу.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Совуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди

EastFruit

Шок усулида музлатиш бизнесидаги маржиналлик жуда ҳам паст — ишлаб чиқарувчи фикри (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин