Бош саҳифаМахсусИссиқхоналарда етиштириладиган маҳаллий хўраки узумлар Молдова бозорига июлнинг иккинчи ярмида чиқади
Махсус Янгиликлар

Иссиқхоналарда етиштириладиган маҳаллий хўраки узумлар Молдова бозорига июлнинг иккинчи ярмида чиқади

Ўтган йилга нисбатан баҳорнинг салқин келиши ва ёзнинг биринчи ойидаги об-ҳавосига қарамай, маҳаллий иссиқхона хўраки узумлари ўтган йилнинг худди шу пайти ўта иссиқ ва қуруқ об-ҳавода Молдова бозорига чиқарилади. Ушбу прогноз, биринчи навбатда, тўлиқ ёпиқ иссиқхоналар учун долзарбдир, яримёпиқ иссиқхоналардан олинган маҳсулотлар кейинчалик чиқиши мумкин.

Узумчилик ассоциациялари мутахассисларининг таъкидлашича, бундан бир неча йил олдин, мамлакатда хўраки узумларни етиштириладиган биринчи иссиқхоналар пайдо бўлганда, мева етиштирувчилар бозорга маҳсулотни эртароқ – июнь ойининг иккинчи ярмида ёки охирида етказиб беришга умид қилишганди. Бироқ, Молдова учун иссиқхонада узум етиштириш янги технология бўлиб, унинг маҳаллий шароитга мослашиши “вазиятга қараб” амалга оширилади. Эҳтимол, узум етиштирувчилар имкон даражасида эртапишар узум навларидан саралаб ўзгартиришлар кирита олишса, ёзнинг бошига келиб муддатни икки-уч ҳафтага сура олишлари мумкин бўлар.

Айни пайтда, мамлакатда, экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, иссиқхоналардаги узумзорларнинг умумий майдони ўн гектардан ошмайди. Асосан иссиқхоналарда “Кодрянка”, “Кардинал” ва бошқа навли узумлари етиштирилади. Йирик иссиқхоначи узум етиштирувчилар, деярли 4 гектар майдонда – SC Selena-Bivol SRL қишлоқ хўжалиги корхонаси, Яловен тумани, Костешт қишлоғида жойлашган (ферма “Fructbioimpex” тадбиркорлик кооперативининг бир қисмидир). Бироқ, узумчиликнинг ушбу йўналиши оммалашиб бормоқда. Масалан, Спея қишлоғидаги узумзорлар қисқа вақт ичида иссиқхоналарда 20 гектаргача узумзорлар барпо этишни режалаштиришмоқда.

Шунингдек ўқинг: Молдова ва Ўзбекистон – хўраки узум бўйича глобал конгрессда!

Айни пайтда иссиқхоналарда етиштирилган узумнинг катта қисми ички бозорда сотилмоқда. Унинг ҳажми июлдан август ойи охиригача – сентябр ойининг бошларида, очиқ плантациялардан хўраки узумлари Молдова бозорига кира бошлаганда, узумчилик уюшмалари мутахассислари узумлар тахминан 150 тоннага етади, деб баҳоламоқдалар.

Келажакда иссиқхоналарда етиштирилган хўраки узумнинг асосий таъминоти Европа Иттифоқи бозорига кетиш мумкин. Ўтган йили SC Selena-Bivol SRL иссиқхона узумини Польшага ўртача 1,5 евро/кг улгуржи нархда экспорт қила бошлаганди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдованинг иссиқхона узумлари юқори нархлар туфайли асосан ички бозорда сотилмоқда

EastFruit

Мевалар ҳосилдорлиги кўрсаткичлари бўйича Грузия минтақада охирги поғонада

EastFruit

Шок-музлатиш технологияси резаворларнинг фойдали хусусиятларини узоқ вақт сақлашга имкон беради

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин