Бош саҳифаДолзарбМолдовада ёмғир туфайли олхўри сифатига путур етди — энди у қайта ишлашга йўналтирилади
Долзарб Махсус Янгиликлар

Молдовада ёмғир туфайли олхўри сифатига путур етди – энди у қайта ишлашга йўналтирилади

Молдованинг FARM қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари федерацияси мутахассислари ёзнинг иккинчи ярмида ёғингарчилик ва ҳарорат ўзгариши туфайли кўплаб олхўри боғларида мевалар ёрилиши кузатилганини қайд этишмоқда. Шу сабабли, олхўри ҳосилининг катта қисми қайта ишлашга – паста, спиртли ичимликлар ва қуруқ мевалар тайёрлашга йўналтирилади.

Бунга техник олхўрига юқори талаб ва нархлар ёрдам беради. Aввалроқ EastFruit август ойида паста ишлаб чиқариш учун Кабардинская навли эртаги техник олхўрининг харид нархи 2,8-3,4 лей/кг (0,16-0,19 доллар/кг) оралиғида бўлганини хабар қилган эди. Боғбонларнинг сўзларига кўра, ўтган ойнинг иккинчи ярмида Чачакская навига қуруқ мева ишлаб чиқарувчилар орасида талаб катта бўлган. Улар мазкур хом ашё учун тахминан 4 лей/кг (0,23 доллар/кг) таклиф қилишган. Сентябрь ойида Молдовада энг кенг тарқалган техник олхўри –  Стенли нави учун ҳам нисбатан юқори нарх сақланиб турибди.

Қайта ишлаш учун паст сифатли олхўрини сотиш имконияти ўртача сифатли десерт олхўриси нархини нисбатан юқори даражада ушлаб туришга ёрдам бермоқда. Шундай қилиб, август ойининг охири, сентябрь бошида олхўрининг ўртача улгуржи нархи 7-8 лей/кг (0,39-0,45/кг) оралиғида сақланди. Шу билан бирга, вазият барқарор эмас, нархлар ҳар ҳафта 1-2 лей/кг оралиғида (плюс ва минуси билан) ўзгариб турди. Бу савдогар-экспортёрларнинг сотиб олиш интенсивлиги ва маҳсулот сифати (маҳсулот таклифларининг умумий ҳажмида)га боғлиқ бўлди. Шунга қарамай, жорий йилнинг белгиланган даврида олхўрининг улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 0,01-0,02 доллар/кг га қимматроқ бўлди.

FARM мутахассисларининг қисқа муддатли истиқболга оид прогнозлари ижобий. Улар Стенли олхўриси йиғим -терими олдинга силжиши билан Европа Иттифоқига ҳам, МДҲга ҳам экспорт ўсиши кузатилади, деб ҳисоблашмоқда. Европа бозорларига етказиб бериш учун юқори сифатли олхўри нархи ҳам ошиши мумкин.

Шунингдек, мутахассисларнинг таъкидлашича, «кузги навлар» кеч пишгани боис, маҳсулотларнинг аксарияти музлатгичларни четлаб ўтиб, сархил мевалар бозорида сотилади ёки тўғридан-тўғри боғлардан қайта ишлашга юборилади.

Сақлаш харажатлари йўқлиги, шубҳасиз, маҳсулот таннархи пасайишига ёрдам беради. Гарчи, сотиб олиш нархлари қачондир «керакли ўсиш динамикасидан ортда қолса» ҳам уни сотиш фермерларга фойда келтиради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада рақамли агрокутубхона иш бошлади

EastFruit

Ўзбекистонда хандон писта йиғим-терими якунланмоқда, аммо ҳосилнинг чўғи кам

EastFruit

Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин