2021 йил июнь ойи бошидан ой якунига қадар Молдовада янги чиққан картошканинг ўртача улгуржи нархлари деярли 30 фоизга арзонлаган бўлишига қарамасдан, ишчи улгуржи нархлар 6-7 лей/кг ($0,33-0,39/кг) оралиғида қолди. Ўтган йил июнь ойи охирида Молдова бозорларида янги чиққан картошка арзонроқ – 5-6 лей/кг ($0,28-0,34/кг) улгуржи нархда сотилганди.
Бир қарашда юзага келган вазият ажаблантирмоқда: 2020 йилда кучли қурғоқчилик бўлганди, бу йил эса об-ҳаво шароитлари картошка ўстириш учун ҳозирча яхши, айрим ҳудудларда эса жуда яхши бўлиб турибди. Яъни, ижобий прогнозлардан келиб чиқиб, 2021 йилги ҳосилдан картошка нархлари июнь ойи бошиданоқ тушишни бошлаб (худди 2020 йилда бўлгани каби), ўтган йилги даражалардан янада арзонроқ бўлади деб тахмин қилиш мумкин эди.
Картошка етиштирувчи фермерларнинг фикрича, иккита омил вазиятни уларнинг фойдасига ўзгартириб юборди. Биринчиси – маҳаллий янги картошканинг мамлакат ички бозорига нисбатан кечроқ етиб келиши. Ҳозирги вақтда бозор ушбу маҳсулот билан тўлиқ таъминланмаган, тўлов қобилиятига эга қониқтирилмаган талаб мавжуд. Нархларни ушлаб турган иккинчи омил – импортнинг нисбатан камроқ ҳажмда эканлиги. Айни пайтда, импортёрларнинг муҳим тоифаси бўлмиш йирик супермаркетлар тармоқлари картошка нархларини (дарвоқе, бошқа импорт қилинувчи мева-сабзавот маҳсулотларини ҳам) нисбатан юқори даражада – шаҳар бозорларидаги чакана-улгуржи нархлардан анча қиммат сотишмоқда. Натижада, маҳаллий деҳқонлар иссиқхоналарда етиштирилган қиммат картошкани мақбул нархларда, фойда билан сотиш имкониятига эга бўлдилар.
Шунингдек ўқинг: Россияда янги чиққан картошка нархлари кескин тушиб кетди
Бироқ картошка етиштирувчиларнинг фикрича, бир ҳафта, узоғи билан ўн кун ичида бозорлар очиқ далада етиштирилган картошка билан тўлдириб юборилади. Шу ҳафта бошидаёқ Кишинёв бозорларида қишлоқлардаги уй хўжаликлари ва кичик фермерлар томонидан етиштирилган майда картошкаларни улгуржи бозорларда ва ҳатто чакана савдода ҳам 4-5 лей/кг ($0,22-0,27/кг) дан топиш мумкин.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!