Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада топинамбурни саноат миқёсида етиштиришнинг бизнес модели муҳокама қилинмоқда
Янгиликлар

Молдовада топинамбурни саноат миқёсида етиштиришнинг бизнес модели муҳокама қилинмоқда

Топинамбур етиштириш Молдова қишлоқ хўжалигининг янги сармоявий имкониятига айланиши мумкин, деб ёзмоқда МОЛДПРЕС.

Бу экинни кенг миқёсда етиштириш имкониятларини Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати вазирлигининг давлат котиби Василе Жарбан ҳамда бошқарув консалтинги ва бизнесни ривожлантиришга ихтисослашган компания мутахассислари муҳокама қилишди.

Томонлар топинамбур етиштиришнинг бизнес модели концепциясини муҳокама қилиб, мамлакатда пилот лойиҳани ишга тушириш учун зарур бўлган инвестициялар ҳамда инфратузилмаларни таҳлил этишди.

Василе Жарбаннинг қайд этишича, топинамбур тобора кенг тарқалиб бораётган ўсимлик бўлиб, бозорда рақобатбардош салоҳиятга эгадир. У барқарор даромад келтиради ва катта ер майдонини талаб қилмайди.

Бошқарма вакилининг сўзларига кўра, топинамбур ҳосилдорлиги ўртача 40 т/га га етади. Шу билан бирга, таққослаш учун айтадиган бўлсак, агар 1 гектар қанд лавлагисидан тахминан 2,2 тонна шакар олинса, топинамбурнинг бир гектаридан диабет касаллигида истеъмол қилинадиган 4,8 тоннага яқин фруктоза олиш мумкин.

«Бу экинни молдоваликлар унутган, лекин у реал фойда келтириши мумкин, шу боис, пилот лойиҳа ишлаб чиқилади. Ва у Молдова Республикасида қишлоқ хўжалиги бизнесини ривожлантиришдан манфаатдор инвесторлар учун мўлжаллангандир», деди Василий Сарбан.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2023 йилнинг март ойида минтақа мамлакатлари супермаркетларидаги мева-сабзавотлар — фотоҳисобот

EastFruit

Сергей Алба: сув танқислиги шароитида ер ости суғориш тизими — энг мақбул усул

EastFruit

Папайя жаҳонда тобора оммалашиб бормоқда — асосий экспортёр ва импортёрлар ким?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин