Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада қулупнай мавсуми якунланмоқда – нархлар ўтган йилги даражадан паст
МахсусЯнгиликлар

Молдовада қулупнай мавсуми якунланмоқда – нархлар ўтган йилги даражадан паст

Pomusoarele Моldovei резавор етиштирувчилар ассоциацияси мутахассислари Молдовада келгуси ҳафтанинг ўртаси, кўпи билан ҳафта охирига бориб, узлуксиз равишда қулупнай сотиш даври тугайди, деб ҳисоблашмоқда. Бу йил мавсум қисқа давом этди, беш-олти ҳафта ичида – майнинг сўнгги ҳафтасидан июлнинг биринчи ҳафтасигача у якунига етади. Ҳатто ўтган йилги қурғоқчил даврда ҳам, резавор секторининг қулупнай сегментида фаол маркетинг даври узоқроқ кечган эди. Шу билан бирга, 2021 йилги мавсум охирида маҳаллий қулупнайнинг улгуржи нархи ўтган йилги даражадан 5-10 фоиз пастроқ бўлиши мумкин. Июнь ойи бошидан шу ойнинг охиригача улгуржи қулупнай ҳафтасига 4-7 лей/кг га арзонлашди. Ўтган ҳафта охирига келиб, ушбу резаворнинг улгуржи нархлари даражаси «энг туби»га етди – 15-20 лей/кг ($0.83-1.11/кг). 2020 йил ёзида қулупнайнинг улгуржи нархлари 22-27 лей/кг (1,27-1,56 доллар/кг) дан пастламаган эди.

Шунингдек ўқинг: Молдовада малина мавсуми арзон нархлар билан бошланди

Ўтган дам олиш кунлари энг юқори сифатли қулупнайни максимал даражада етказиб бериш пайти бўлди, десак муболаға бўлмайди. Ушбу ҳафта бошиданоқ, таъминот кескин қисқарди (қисман, чунки, душанба куни Кишинёв ва бошқа йирик шаҳарлардаги мева-сабзавот бозорларининг аксарияти учун дам олиш куни). Сешанба куни ушбу мевани сотувчилар бошқа кунларга нисбатан сезиларли даражада кам, қулупнайнинг ҳам сифати паст, бари аллақачон пишиб етилган. Улгуржи ва чакана нархлар ўтган ҳафта охирига нисбатан бир неча лей юқори.

Pomusoarele Moldovei ассоциациясининг  қайд этишича, очиқ ерда етиштирилган қулупнай нархи ҳар доим июнь ойининг ўрталаридан бошлаб ошиб боради (ва июлдан кузгача Молдова бозорида жуда оз миқдордаги анъанавий қиммат ремонтант қулупнай мавжуд бўлиб, уни ҳеч иккиланмай ниша маҳсулоти, бутик товари, дейиш мумкин). Классик қулупнай учун мавсум охирида юқори нархлар даври, одатда, икки-уч ҳафта давом этади. Aммо бу йил ёзда «сўнгги ҳосил» очиқ ерда етиштирилган қулупнай учун юқори нархлар бир ҳафта ёки ўн кундан кўпроқ давом этиши эҳтимолдан йироқ эмас.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин