Бош саҳифаМахсусМолдовада малина мавсуми паст нархлар билан бошланди
Махсус Янгиликлар

Молдовада малина мавсуми паст нархлар билан бошланди

Ўтган ҳафта бошида Молдова мева-резавор бозорида биринчи ҳосил малиналари пайдо бўлди. Чакана савдода ушбу резавор 40-60 лей/кг ($2,22-3,33) нархида таклиф этилмоқда. Малинани, асосан, улгуржи ва чакана бозорларда кичик фермерлар, шаҳар ичидаги чодир ва киоскаларда савдо қилувчилар, шунингдек, алоҳида савдо марказларининг бутиклари сотади. Супермаркетлар тармоқлари мева-сабзавот бўлимларида ҳали малина савдосини йўлга қўймаган. Ушбу резавор учун бошланғич улгуржи нарх –  30-35 лей/кг ($1,66-1,99) ўртасида.

2020 йилда малина мавсуми бу йил (нархлар даражаси 48-50 лей/кг ($2,77-2,88)га нисбатан саккиз-ўн кун аввал бошланган эди. Лекин ушбу мавсум атиги бир ҳафта ичида малинанинг улгуржи нархи 30-34 лей/кг ($1,73-1,96) гача тушди. Pomusoarele Moldovei резавор етиштирувчилар уюшмаси нархларнинг кескин пасайишини маҳаллий малинани Россия Федерациясига биринчи марта етказиб бериш муваффақиятсиз кечганлиги билан изоҳлади. Чунки товар сифати йўлдаёқ бузилган эди. Айни хавф бу йил ҳам мавжуд.

Резаворлар ассоциацияси мутахассислари вазият янада мураккаброқ деб ҳисоблашмоқда. Малина, асосан, резаворларнинг оқ моғоридан зарарланишга мойил ва шу муносабат билан малина плантациялари

шамоллатиш шароитларига муҳтождир. Салқин ва ёмғирли об-ҳавода фермерлар буни таъминлаши, шунингдек, малина касалликларига қарши самарали санитария тадбирларини олиб бориши қийин кечди. Натижада, жуда йирик, аммо ўта серсув илк ҳосил вужудга келди, ушбу меванинг транспортабеллиги ҳамда савдо жараёнида кўп муддат сифат сақланиши даражаси ўта пастдир. Яхшиси, бундай резаворни йиғим-терим кунининг ўзида, кечи билан эртаси куни эрталаб сотиб улгуриш керак. Aммо фермерлар ҳар доим ҳам ички бозорда бундай тезкор савдони ташкил қила олмайди. Нисбатан барқарор экспорт эса июль ойида бошланади.

Шунингдек ўқинг: Молдова: аграр стартаплар давлат томонидан қўллаб-қувватланади

Бундан ташқари, ассоциация вакилларининг қайд этишича, супермаркетлар тармоқлари (ҳам хорижий, ҳам маҳаллий) мавсум бошида малинани кичик истеъмол қадоқларида – 125 граммлик пластик кассероль-идишларда сотиб олишни афзал кўрмоқда. Ҳолбуки, Молдова резавор хўжаликлари ҳозирги вақтда маҳсулот (голубикадан ташқари)ни каттароқ идишларда, 300-500 грамм ҳажмда етказиб беришни таъминлай оладиган ҳолатдадир. Бундан ташқари, резавор етиштирувчилар мевани очиқ кассероль-идишга қадоқлашни афзал билишади (бу ҳолда бозор ходими ёки харидор чирий бошлаган мевани олиб ташлаши мумкин – айни ҳолат жорий мавсум бошида тез-тез учраши тайин). Лекин, супермаркетлар тармоқлари резаворлар қопқоқли идиш ёки flow packда етказиб берилишини исташади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузиялик ёнғоқ етиштирувчилар маҳсулот сифатини ошириш ва премиум сегментга ўтишни мақсад қилишмоқда

EastFruit

Марказий Осиё: картошка, пиёз ва сабзининг энг паст ҳамда энг юқори нархлари қаерда?

EastFruit

Молдовада «ҳафта охири» ярмаркалари кичик фермерлар учун даромад топишнинг муҳим усули саналмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин