Бош саҳифаМахсусМолдовада мева ва резаворларнинг бозор ҳамда дўкондаги нархларида катта тафовут мавжуд
Махсус Янгиликлар

Молдовада мева ва резаворларнинг бозор ҳамда дўкондаги нархларида катта тафовут мавжуд

Молдова чакана савдосида бир хил турдаги, шунингдек, сифати ўхшаш мева маҳсулотларнинг нархи сезиларли даражада фарқ қилади. Мисол учун, ўтган ҳафта сўнгида дам олиш кунлари қулупнай нархи пойтахт бозори ва ярмаркаларда 30-40 лей ($1,68-2,25/кг) гача тушган вақтда супермаркет ҳамда савдо маркази дўконларида 55-65 лей ($3,09-3,65/кг) дан арзон бўлмади. Шунингдек, дўкон ҳамда бозорда ҳам қулупнай савдоси сезиларли даражада юқори бўлди. Бозорларда гилос 112-160 лей/кг ($6,30-9,0/кг), бозорларда эса 35-40 лей/кг ($2,03-2,25/кг) нархларда сотилди.

Мева етиштирувчилар ассоциацияси вакилларининг таъкидлашича, сотувчи ҳамда фермерлар маҳсулотларнинг ёзги мавсумдаги таъминоти хусусида келиша олмагани сабабли дўкон ва бозор нархи ўртасида катта фарқ юзага келган. Мунозара иштирокчилари нархлар масаласида муросага кела олмаганлигини айтишмоқда. Бундан ташқари, айрим қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, яъни ассоциациялар фикрига кўра, “супермаркетларда исталган нарх қўйилиши норозиликка сабаб бўлиб, кейинги ҳамкорликлар рад этилган”.

Аммо ўтган йили мавсум бошида маҳаллий бренд остида сотилган молдава қулупнайлари баъзи йирик супермаркетлардан бутунлай йўқолган. Кўпгина савдо шаҳобчаларида ҳанузгача юнон ва турк мевалари устунлик қилмоқда. Дўконларда маҳаллий гилосга бўлган таклифлар ҳам бироз камайган.

Шу билан бирга, савдо марказлари ҳамда бозорларда мева ва резаворларнинг чакана нархи улгуржи нархларга тенглашди. Шундай қилиб, ўтган ҳафта сўнгида EastFruit мониторинги натижаларига кўра, Молдовада гилоснинг улгуржи нархи 25-30 лей/кг га ($1,40-1,68 доллар/кг), қулупнай нархи эса  30-35 лей/кг ($1,68-1,96/кг) га тушди. Шубҳасиз, жорий йилнинг июнь ойи бошидан чакана бозорлар улгуржи нархларга чек қўйди ва супермаркетлар бу жараёнда деярли иштирок этмади. 2020 йил ёз мавсуми бошларида соҳадаги вазият мутлақо аксинча эди.

Бозордаги савдогарлар фикрига кўра, COVID-19 билан боғлиқ чекловлар бекор қилинганлиги боис аксарият савдо корхоналари мева ва резаворлар етказиб берувчи маҳаллий фермерларга бўлган илтимосларни тўхтатган. Тармоқ савдогарлари ўтган мавсумда бозордан супермаркетга ўтиб харид қилган истеъмолчиларни мажбуран ушлаб туриш мушкул, деган хулосага келди. Бундан ташқари, баҳорнинг узоқ давом этиб, салқин ва ёмғирли келиши туфайли мевалар ҳосили нисбатан камайиши ҳамда уларнинг бирдек сифатли бўлмаслигини савдогарлар англаб етмоқда. Шу боисдан ҳам, хорижий фермер ёки улгуржи савдогар-импортчилар билан музокаралар олиб бориш хавфсиз ва арзонроқ бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Россияда Молдова гилосларига талаб ҳам нархлар ҳам паст даражада

EastFruit

БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Савдо-саноат палатаси (ССП) кўмаги билан Фарғона водийсида 10 гектар майдонда интенсив гилос боғи барпо этилди

EastFruit

Украина гилоси экспортида энг истиқболли бозорлар – Европа мамлакатлари (мулоҳаза)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин