Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада мева маҳсулотларининг сифати пасайишидан суғурта жорий қилинади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Молдовада мева маҳсулотларининг сифати пасайишидан суғурта жорий қилинади

Яқинда Молдова ҳукумати рисклар ва суғуртаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва қишлоқ жойларини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидияланиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги (кенгайтирилган) рўйхатини қабул қилди. Энг муҳим янгиликлардан бири шундаки, рўйхатга мевали экинлар сифати ва нархлари пасайиши билан боғлиқ аниқ шаклланган хавфлар киритилган. Мисол учун, боғбонлар дўлдан зарарланиш оқибатида сифати пасайган олмаларни сархил маҳсулотлар бозорида эмас, балки саноатда қайта ишлаш учун арзон нарда сотилиши хавфидан суғурталаши мумкин.

Суғурта компаниялари вакиллари бундай суғурта маҳсулотларини фермерларга 2021 йил бошидан, қишлоқ хўжалигида субсидияланадиган суғурта тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирган пайтдан бошлаб таклиф қилишлари мумкинлигини таъкидлашмоқда. Лекин баъзи норматив актлар яқин вақтгача қонунчилик янгиликларига мослаштирилмагани учун суғуртачилар қишлоқ хўжалиги суғурталовчиларига янги имкониятларни таклиф қилишга шошилишмаган. Молдова Вазирлар Маҳкамаси томонидан субсидияланган хавф-хатарлар ва экинларнинг кенгайтирилган рўйхати тасдиқланиши бу жараёнга туртки бериши мумкин.

Шу билан бирга, суғуртачиларнинг фикрича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати пасайишини суғурталаш, айниқса, зарар ва унинг сабабларини баҳолаш қисмлари техник жиҳатдан қийин жараён. Зеро, саноат олмаси билан боғлиқ мисолга қайтадиган бўлсак, у дўлдан механик шикастланганда ҳам, қишлоқ хўжалиги технологияларига риоя қилмасликда ҳам, логистика муаммолари ва бошқаларда ҳам қайта ишлашга юборилади. Шу барча нюансларни ҳисобга олган ҳолда суғуртачилар фермерлар учун янги турдаги суғурта полислари қиммат бўлишини тахмин қилишмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Нетхауслар ёз фаслида экспорт сифатли бодринг ва помидор етиштириш муаммосига ечим бўлиши мумкин

EastFruit

Совуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин