Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада гилос нархи кескин пасайиб кетмоқда
МахсусЯнгиликлар

Молдовада гилос нархи кескин пасайиб кетмоқда

Сўнгги бир ҳафта ичида Молдовада гилос тахминан 20–25 фоизга арзонлашди. Шундай қилиб, ҳафта охирида диаметри 26 мм дан кичик  бўлган меваларнинг улгуржи нархи 18–25 лей/кг (1,01–1,41 доллар/кг) гача пасайган. Чакана савдода – мева-сабзавот бозорларида, шаҳарларнинг тураржойлари ичидаги савдо расталарида гилоснинг нархи 30–35 лей/кг (1,69–1,97 доллар/кг)дан ошмади. Шу билан бирга, сотувга бир хил пишган катта гилос ҳали кириб келмаган.

Аввалроқ EastFruit тунги ва кундузги ҳаво ҳарорати ўртасидаги катта фарқ туфайли гилоснинг ўрта- ва кечпишар навлари етилиши ҳамма жойда секин кечаётгани ҳақида хабар берган эди. Оммавий йиғим-терим ва маҳсулотларнинг бозорга келиши даври яна бир ҳафтага, яъни июнь ойининг иккинчи ўн кунлигининг охирига сурилади. Шу билан бирга,  гилос ҳосилининг 2021 йилги потенциали ўтган йилга нисбатан тахминан 20 фоизга паст бўлади. Ёғингарчилик туфайли ҳатто пишмаган меваларнинг ҳам ёрилиши кузатилмоқда.

Шуни инобатга олган ҳолда, ушбу ҳафта ўртача ва паст сифатли гилоснинг ички бозорига тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли уларнинг нархи пасайишда давом этади деб тахмин қилиш мумкин. 2019 йил июнь ойида, ҳозирги об-ҳаво шароити билан таққослаганда, йирик гилоснинг улгуржи нархи 20–25 лей/кг ($ 1,12–1,40/кг), майда мевалар учун – 14–19 лей/кг ($ 0,78–1,06/кг) атрофида ўзгариб турди. 2020 йилнинг худди шу даврида иккала маҳсулот нархи 2–3 лей/кг га юқори эди.

Шу билан бирга, шуни таъкидлаш керакки, етакчи боғдорчилик корхоналари менежерлари 35–40 лей/кг ($ 1,96–2,25/кг)дан кам бўлмаган даражани “танланган сифатли йирик гилос учун экспорт учун қулай улгуржи нарх” деб ҳисоблашади. Шу билан бирга, улар мавсум бошида маҳсулотларнинг катта қисмини ушбу нархда сотиш мумкин эмаслигини тан олишади – “европалик харидорлардан талаб ҳали принципиал жиҳатдан юқори эмас, етказиб бериш ҳажми ва нархлари ҳали жиддий муҳокама қилинганича йўқ”. Мамлакатнинг ички бозоридаги нархларни  йирик боғбонлар паст, аммо “ҳали ҳам рентабеллик зонасида”, деб ҳисоблашмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин