Бош саҳифаМахсусМолдовада миқдор ва сифат жиҳатдан гилос ҳосили прогнози ёмонлашмоқда
Махсус Янгиликлар

Молдовада миқдор ва сифат жиҳатдан гилос ҳосили прогнози ёмонлашмоқда

Молдованинг жанубидаги йирик боғдорчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари бошқарувчилари яхши чангланмаганлиги туфайли 2021 йилги гилос ҳосили қуруқ келган ўтган йилга нисбатан 20 фоизга паст бўлади деб таъкидламоқдалар. Бу – шу йилнинг май ойида, гилос боғларидаги дарахтлар жуда кўп уруғдонларни тўкиб юборган пайтда аниқ эди. Май ойининг охири – июн ойининг бошларида ёмғир ёғиши сабабли, ҳали яшил бўлиб турган мевалар ёрила бошлади.

Марказий ва айрим шимолий ҳудудларда вазият бироз яхшироқ (у ерда чангланиш даври бироз қулайроқ об-ҳаво шароитида ўтган деган маънода). Бироқ, гилоснинг ўрта ва кечпишар навларининг пишиши кечаси ва кундузги ҳаво ҳарорати ўртасидаги катта фарқ туфайли ҳар жойда турлича кечади. Оммавий гилос терими ва гилоснинг бозорга кириш даври яна бир ҳафтага кечикади. Яъни, июн ойининг иккинчи ўн кунлигининг охирида. Боғбонлар гилос боғларига ишлов беришга уринмоқдалар, аммо деярли ҳар куни ёмғир ёғиши бу ишларнинг самарадорлигини пасайтиради. Натижада, ҳосилнинг миқдор ва сифати кутилгандан кўра 5-10% га кам бўлади.

Шунингдек ўқинг: Молдовада картошка арзонлашади, аммо “бу жараён оммавий тус олиши даргумон” – фикр-мулоҳазалар

Молдовада гилос ва олча боғларининг умумий майдони, экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, 7,5 минг гектарни ташкил этади. 2020 йилда ушбу данакли меваларнинг ҳосили тахминан 11 минг тоннани, 2019 йилда 20 минг тоннани, 2018 йилда 19 минг тоннани ташкил этди. Агар салбий прогнозлар ўз тасдиғини топса, жорий йилда гилос ва олчадан олинган ҳосил охирги олти йилдаги энг паст кўрсаткичда бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдованинг иссиқхона узумлари юқори нархлар туфайли асосан ички бозорда сотилмоқда

EastFruit

EastFruitнинг ритейл-аудити: 2021 йил июль ойидаги мониторинг тафсилотлари ва қоидалари

EastFruit

Италияда гилоснинг янги бренди намойиш этилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин