«Гала» навлари гуруҳи олмаларининг улгуржи нархлари бўйича бошланғич диапазон Молдова фермерларини ранжитмоқда, чунки 5-7 лей/кг (0,26-0,36 доллар/кг) қайд этиляпти. Долларда ҳисобланганда, тахминан $0,31/кг бўлган ўртача нарх иккинчи ҳафтада ҳам ўзгармади. Бу ўтган йилнинг сентябрь ойи бошидаги ўртача нарх даражасидан 3 АҚШ центига пастдир.
EastFruit экспертларининг қайд этишича, сўнгги беш йил ичида мавсум бошида «Гала» фақат 2018 йили арзон бўлган. Мамлакат мева бозори операторлари қисқа муддатда ушбу навдаги олма нархи янада пасайиб кетиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Молдова «Гала» олмасининг паст нархи Россия эмбаргоси натижасидир, деб тахмин қилиш мумкин. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, Россия бозорига кириш имконига эга бўлганидан фаол фойдаланаётган Грузияда ушбу навдаги олманинг ўртача улгуржи нархи ҳозир икки баробар юқори — 0,62 доллар/кг. Уруш бўлаётган қўшни Украинада эса «Гала»нинг ўртача бошланғич нархи Молдовага нисбатан атиги 3 АҚШ центига юқори.
Бироқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ташкилотлари мутахассисларининг фикрича, мавсум бошида маҳаллий «Гала»нинг нисбатан паст нархи — бу кўрсаткич эмас. Экспортёр-трейдерлар ҳеч бўлмаса ташқи таъминотга ишонч бўлмаса, қисқа муддатда фермерларга ҳатто биринчи «кузги нав»даги юқори сифатли олма учун ҳам жуда эҳтиёткорлик билан нарх таклифларини юборишади. Ўз навбатида, сақлаш/саралаш инфратузилмасига эга бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари интенсив боғлардан сал сифатлироқ “Гала” олмасини бозорга эмас, мева сақлаш омборларига жўнатишни маъқул кўрмоқда. Айни пайтда фақат ўз омбори ёки ижара омборига эга бўлмаган хўжаликларгина кузги олмани сотмоқда. Умуман олганда, сотув ҳажми кам, шу боис, «Гала» учун жорий нархни одатий деб аташ қийин.
Олманинг ички истеъмоли юқори бўлган Украинадаги вазиятдан фарқли ўлароқ, Молдовадаги ички «сархил бозор» бу меванинг харид нархини сезиларли даражада қўллаб-қувватлай олмайди. Бундан ташқари, сентябрь ойида Молдова бозорида ёзги олма навлари, шунингдек, нисбатан арзон олхўри ва хўраки узум бўйича таклифлар ҳозирча кўп.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!