Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада етиштирилган олма савдоси жуда суст
Янгиликлар

Молдовада етиштирилган олма савдоси жуда суст

EastFruit таҳлилчилари бир неча бор хабар берганидек, молдовалик боғбонлар 2020 йилги олма ҳосилини сота олишмади ва уни баҳорда ва ҳатто 2021 йилнинг ёз фасли бошида қайта ишлашга топширишга мажбур бўлишди.  Ўтган йили ҳосил кескин камайганига қарамай вазият шундай тус олган.

Бироқ, ҳозир аҳвол янада мураккаблашган. Бозорда янги ҳосил олмалари пайдо бўлди, лекин унга энг паст нархда ҳам талаб йўқ. Зеро, Молдова бозори жуда кичик, Россия эса ҳар йили ўз олмасини етиштирмоқда ва унинг Молдова маҳсулотига талаби тобора камайиб бормоқда.

Константин Палайчукнинг Оргеев тумани Булэешти қишлоғидаги 30 гектардан ортиқ майдонда олма боғи бор. У 500 тоннадан зиёд ҳосил йиғиб олишни мўлжалламоқда, деб хабар бермоқда publika.md.

Бироқ, сотиш масаласи муаммо – экспорт йўқ ва ички талаб анча паст. Боғбон бу йилги ҳосилни таъминлаш учун бир неча миллион лей сармоя киритганини айтмоқда. Бироқ, воситачилар олмани сотиб олишга шошилишмаяпти – маҳсулот икки тоннадан ортиқ харид қилинмаяпти.

Бу йил сармоянинг оз қисмини ҳам қайтариб олиш имконсиз эканига тадбиркорнинг ишончи комил. Мевани исроф қилмасликнинг ягона йўли – уни қайта ишлаш учун олма концентрати заводига топширишдир. Таклиф қилинаётган нарх – 1 лей 20 бан ($0,07).

Бироқ, EastFruit маълумотларига кўра, саноат олмаси учун ҳатто бундай нархга ҳам ишониб бўлмайди, чунки, олманинг кечки навлари ҳосилини йиғиб олиш бошлангач, бозорда таклиф кескин ошади. Бу йил бир қатор мамлакатлар, жумладан, Россия, Украина ва Сербияда олма ҳосили рекорд даражада йиғиб олиниши кутилмоқда. Молдовада ҳам олма ҳосили кескин ошиши мумкин.

Шу билан бирга, ҳатто сентябрь ойида ҳам, олманинг 2020 йилги ҳосили ҳануз Европа бозорида сотилмоқда, негаки, унинг захиралари Польша, Италия ва минтақанинг бошқа баъзи мамлакатларида ҳануз кўп ва маҳсулотга талаб жуда паст.

Молдовада 52 минг гектар олма боғи мавжуд ва йиллик ҳосил 500 минг тоннага яқиндир. Бироқ, бу мамлакатда, Украина ва Сербиядан фарқли ўлароқ, асосан, собиқ иттифоқ республикалари ташқарисида сотилиши қийин бўлган олма етиштирилади. Украина ва Сербияда Молдовага нисбатан маҳсулотни диверсификациялаш, модернизациялаш, олма етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш анча фаол ва муваффақиятлидир. Шунинг учун, Молдовадаги олма етиштирувчилар учун янги мавсум, албатта, қийин кечади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин