Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада эртаги олхўридан катта ҳосил кутилмаяпти ва июль охирига келибгина у бозорга кириб келади
МахсусЯнгиликлар

Молдовада эртаги олхўридан катта ҳосил кутилмаяпти ва июль охирига келибгина у бозорга кириб келади

FARM Молдова қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари федерацияси мутахассисларининг тахмин қилишича, 2021 йилда олхўрининг эртапишар навларини йиғиб-териб олиш июль охири – август бошларида, яъни ўтган йилгига қараганда камида икки ҳафта кечроқ бошланади. Кутилаётган ҳосилнинг тахминий ҳажмлари нафақат райондан районга, ҳатто қўшни хўжаликлар орасида ҳам катта фарқ қилмоқда (тоғ ёнбағирларининг жанубий адирликларидаги ҳосил кўп, худди шу ернинг шимолий адирликларида эса кам).

Боғбонларнинг айтишича, ҳосилдорликдаги фарқ чангланиш шароитларига боғлиқ. Олхўри гуллаган пайтда ҳароратда кескин ўзгаришлар кузатилди: ҳафта мобайнида бир неча кун илиқ, бир неча кун ёмғирли, шамол ва совуқ ҳарорат сақланиб турди. Натижада, гуллаш ва чангланиш даври қуёшли кунларга тўғри келган боғларда мўл ҳосил етишди. Бундан ташқари, боғбонларнинг кузатувларидан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, бу йил “Петештянка” навли олхўри эртапишар “Чачакская” навидан кўп бўлади.

Шунингдек ўқинг: Молдовада хўраки узум навларининг 2021 йилги ҳосили бозорда ўз вақтида пайдо бўлиши мумкин

Мутахассислар яна тахмин қилинаётган савдолар кеч бошланиши сабабли эртапишар олхўри навлари сотуви аввалги йиллардагидан қисқа бўлади, деб ҳисобламоқдалар. Шунга қарамай, улар бу ҳолатни истиқболдаги маркетинг мавсумининг ижобий ёки салбий жиҳати деб қатъий хулоса чиқаришга шошилмаяптилар. Бошқа тарафдан, боғбонлар бу йил Испания, Италия, Германия, Венгрия ва, қисман, Руминияда данакли мева боғлари баҳор охиридаги совуқчиликдан азият чекканлиги боис Европа Иттифоқида Молдова олхўрисига талаб ортишига умид қилмоқда. Зотан, ўтган йили Европа бозорида Молдова олхўриси Сербия олхўрисига нарх/сифат нуқтаи назаридан етарлича рақобат туғдирган эди.

Мутахассисларнинг қайд этишича, бу йилги мавсумда карбонат тупроқда ўсадиган олхўри боғларида ёғингарчилик кўп бўлганлиги сабаб дарахтларнинг макро ва микроэлементлар билан озиқланиши қийин кечди. Бундай вазиятда улар мазкур боғларга темир моддаси билан бойитилган препаратлар ёрдамида ишлов беришни тавсия қилишмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин