Бош саҳифаЯнгиликларМолдова шимолидаги данакли мева боғлари совуқдан катта зарар кўрди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Молдова шимолидаги данакли мева боғлари совуқдан катта зарар кўрди

Апрель ойининг иккинчи ўн кунлиги охири ва учинчи ўн кунлиги бошида Молдова Республикасининг айрим шимолий ҳудудларида ўрик, шафтоли, гилос, олча ва олхўри боғлари тунги совуқнинг -9 даражагача бўлган икки тўлқинидан зарар кўрди. Худди шу даврда мамлакат маркази ва жанубида совуқлар анча пасайган, шу боис, кўп йиллик экинлар плантациялари деярли зарар кўрмади.

Зарар маҳаллий, аммо катта. Шундай қилиб, Окница вилоятининг баъзи аҳоли пунктларидаги плантацияларда, эксперт ҳисоб-китобларига кўра, совуқ натижасида ўрик ҳосилининг 90-100 фоизи, гилоснинг 70-80 фоизи, олхўрининг 40-50 фоизи нобуд бўлиши мумкин. Суғурта компанияларидан фақат биргинасининг ходимлари қайд этишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 40 дан ортиқ мижозлар, яъни боғдорчилик хўжаликлари 18-20 миллион лей (тахминан 1 миллион доллар) миқдорида суғурта пули олади.

Вазият ниҳоятда ёқимсиз, чунки, зарар кўрган кўплаб фермер хўжаликлари замонавий агротехнологияларни қўлловчи анча-мунча ривожланган хўжаликлар ва яқин ўтмишда машҳур навлардаги данакли мева боғларини барпо этганлардир. Улар, шунингдек, қўшни Украина ва Европа Иттифоқига маҳсулот экспорт қилади. Яъни, нисбатан кичик майдонли Молдова шимолидаги совуқдан зарар кўрган данакли мева боғлари тармоқ экспорт салоҳиятининг салмоқли қисмини таъминлайди.

Ўтган йили ўрик Молдова мева саноатининг кутилмаганда «порлаган» сегменти бўлди. 2021 йилда мамлакат Европанинг 16 давлатига 5,5 минг тоннага яқин ўрик экспорт қилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Петр Михов: «Паст сифатли узумнинг мўл ҳосилидан кўра юқори сифатли узумнинг камроқ ҳосили афзал» (видео)

EastFruit

Андижонда тўрт қаватли бино томида иссиқхона барпо этилди

EastFruit

Хўраки узумнинг IP-навларини ноқонуний етиштириш тез орада имконсиз бўлиб қолади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин