Бош саҳифаЯнгиликларМолдова Россия Федерациясига кечки гилос навларининг дастлабки партияларини экспорт қилди
МахсусЯнгиликлар

Молдова Россия Федерациясига кечки гилос навларининг дастлабки партияларини экспорт қилди

Бу ҳафта Молдовадаги техник жиҳатдан энг яхши жиҳозланган боғдорчилик корхоналари Россия бозорига гилоснинг кечпишар навларининг дастлабки партияларини жўнатишди. Ушбу корхоналар раҳбарлари таъкидлашича, Россия бозорига меваларни етказиб берадиган бир-бирига алоқаси бўлмаган савдогарлар уларга Кордия навли гилоснинг улгуржи нархини – 30 лей/кг (контейнер ва ҚҚС билан) $1,67/кг таклиф қилишган.

Боғбон-сотувчиларнинг айтишича, ушбу навли гилос экспорти учун ташқи нархларни жадаллик билан сотишнинг бошланишида бундай нарх даражасини энг яхши нарх деб ҳисобламаган бўлардилар. Бироқ, бу йилги вазиятни ҳисобга олганда нархлар ҳақли равишда тушиб кетган. Хулоса шуки, биринчидан, худди шу рус улгуржи савдогарлари бир ҳафта олдин юқори сифатли турк гилосини (Россия мевалар бозори стандартлари бўйича) 2,4-2,5 доллар/кг дан сотиб олдилар.

Иккинчидан, июн-июл ойларида ёғингарчилик туфайли Молдова гилослари “ишончли экспорт сифати”га холисона мос келмайди. Намликнинг ҳаддан зиёд кўплиги мевапоя мевасининг ёрилишига олиб келди. Боғлари дўл ва ёмғирга қарши тизимлар билан жиҳозланган энг яхши боғдорчилик фермер хўжаликларида ҳам “Кордия” навли гилоснинг ёрилиш даражаси умумий ҳосилнинг тахминан 30 фоизини ташкил этади, дея баҳоланмоқда. Тўғри, кўпинча мевалар пишиб етилишидан анча олдин ёрила бошлаган. Йиғим-терим пайтида меваларга зарар етган жойлар тиришиб қолди ва қуриб қолди – лекин чиримади, бу эса ташиш ва сотиш жараёнида меваларнинг сифатини сақлаш нуқтаи назаридан муҳимдир.

Шунингдек ўқинг: Канада гилосига Франция бозорига қайтишга рухсат берилди

Шу билан бирга, баъзи фермер хўжаликларида, экспортга етказиб беришдан олдин ҳатто гилосни саралаш линияларида, меваларни қўшимча қўлда саралаш ташкил этилган. Бундан ташқари, бундай фермер хўжаликларида маҳсулотни сотишдан олдин тайёрлаш жараёнида “иложи бўлса, ҳосилни йиғиб олгандан кейин ва тижорат циклида совуқликни ортиғи билан ушлаб туриш” мақсадида гидросовитиш режимлари билан тажрибалар ўтказилади. Ушбу чора-тадбирлар кутилган натижани берадими-йўқми, буни яқин кунларда, яъни маҳсулот Россия Федерациясига кириб келиб ўз эгалари қўлига етиб келгандан кейин маълум бўлади.

Экспортчи фермерлар Россиядаги харидорлар жорий мавсумдаги оғир об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, Молдова гилосининг сифатига нисбатан катта талаблар қўймаслигига умид қилмоқдалар. Кенглиги 1 мм дан кам ҳосилдаги чуқур бўлмаган ёриқлар, шунингдек, мева диаметридан 26+ мм дан кичикроқ бўлиши узрли ҳисобланиши мумкин. (“Кордия” гилос навлари учун бунинг қўрқинчли ери йўқ. Одатда, гилоснинг бу нави 30 мм дан катта бўлади. Молдова гилос экспортчилари бу йилги яна ўша юқори намликни деб гилос меваси ширин таъмга кирмаганлиги ва керакли қуруқликка эга эмаслигидан кўпроқ хавотирдалар.

Ёғингарчилик даражаси кейинги бир ҳафтада Молдова гилосининг экспорт савдоси динамикасига катта таъсир кўрсатади. Баъзи об-ҳаво маълумотларида ёғингарчилик бўлиш ё бўлмаслиги ҳақида ҳеч нарса дейилмайди. Бошқалари эса ёмғир ёққанда ҳам кам ё ўртача бўлиши эҳтимоллигини башорат қиляпти. Агар яқин келажакда ёмғир ёғмаса, “Кордия” гилосининг экспорти билан боғлиқ вазият яхшиланади. Баъзи боғбонларнинг таъкидлашича, ушбу нав меваларини йиғиб олишнинг кейинги даврида об-ҳаво очиқ бўлиши кузатилса, уларни сўнгги кунларда гилос сотиб олиш учун сўровлар келиб тушган Францияга ҳам экспорт қилишга қарор қилишлари мумкин.

Шунингдек, айрим корхоналар раҳбарларининг таъкидлашича, келгуси ҳафтада ҳосил йиғилиши бошланиши кутилаётган “Регина” навли гилос боғларининг ҳолати эҳтиёткор некбинликка ундайди. Шу пайтгача Молдова боғбонлари ўз-ўзини чанглатадиган гилос нави “Скина”га кўпроқ умид боғлашган эди – бу йил у ўртача катталикда, аммо зич ва механик шикастланмаган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин