Ўтган ҳафта якуни – шу ҳафтанинг бошида Молдовада қулупнай нархлари пасайиши жараёни давом этди – ушбу резаворнинг улгуржи нархи ўртача 4-6 лей/кг га арзонлашди, яъни 20-27 лей/кг ($1,27-1,51/кг)гача сотилмоқда. Чакана савдода нархларнинг минимал ва максимал даражаси 20-40 лейгача кўтарилди (1,27-2,25 доллар/кг). Резавор бозори операторлари шу ҳафта охиригача кўплаб тасодифий омилларга кўра, қулупнай нархлари билан боғлиқ вазият жуда ноаниқ бўлади, деб ҳисоблашмоқда.
Молдова резавор етиштирувчилар Ассоциацияси ўтган ҳафтанинг иккинчи ярмида юқори сифатли қулупнайнинг улгуржи нархини барқарорлаштириш ва ҳатто бироз кўтариш учун муҳим шарт-шароит юзага келганлигини таъкидламоқда. Баъзи қишлоқ хўжалиги корхоналари эса Россия Федерациясига қулупнай экспортини бошлади. Aнъанага кўра, бу омил ички бозорга босимни пасайтиради, шаҳар бозорларига юқори сифатли резавор етказиб бериш даражаси бироз камаяди, нархлар эса кўтарилади.
Бироқ, бу йил деярли ҳар куни ёғаётган ёмғир сабаб, қулупнай терими жараёни суст давом этмоқда. Баъзи ҳудудларда резавор етиштирувчилар яна кунлик ишчиларни етарлича ёллаш муаммосига дуч келишди. Бундан ташқари, йиғиб олинган резаворлар, кўпинча, нам ва кир бўлиб, экспортдан аввалги тайёргарликни талаб қилади. Натижада, маҳсулот экспорти ҳажми ва темпи ҳозирча юқори эмас. Ички бозор экспорт савдо оқимини таъминлаш учун ҳали қайта ташкил қилинмаган. Меваларнинг ишчи (озми-кўпми барқарор) нархлари ҳали шаклланмаган. Вазият беқарорлашувига сабаб, айрим резавор етиштирувчилар трейдер-экспортёрларга кечиктирилган ҳисоб-китоб асосида маҳсулот етказиб беришга келишишади, яъни мевалар хориждаги охирги харидорга сотиб бўлингачгина ҳисоб-китоб амалга оширилади.
Aйни пайтда, доимий ёғингарчилик туфайли қулупнай сифати ва уни савдо занжирида сотиш муддати қисқармоқда. Бу, хусусан, маҳаллий резаворлар учун чакана нархларнинг кенг диапазони мисолида намоён бўлади. Шу билан бирга, Молдова резавор етиштирувчилар ассоциациясида таъкидланганидек, қулупнайнинг муайян навлари, хусусан, машҳур Мармелад нави ҳосили нисбатан юқори бўлиши мумкин.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!