Бош саҳифаЯнгиликларМолдова гилосининг нархлари июнь ойида ўтган йилдагидан паст бўлиши аниқ эмас – фикр ва мулоҳазалар
МахсусЯнгиликлар

Молдова гилосининг нархлари июнь ойида ўтган йилдагидан паст бўлиши аниқ эмас – фикр ва мулоҳазалар

Молдовадаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар вакиллари 2021 йил ёзининг бошларида мамлакат ички бозорида гилос нархларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бир нечта омилларни санаб ўтдилар. Бироқ, уларнинг ҳаммаси ҳам ушбу маҳаллий етиштирилган меваларнинг нархлари маркетинг мавсуми бошида, ўтган камҳосил йилдаги нархлардан анча паст бўлади, деган фикрга қўшилишмадилар.

EastFruit мониторингига кўра, 2020 йил май-июнь ойларида гилоснинг ўртача улгуржи нархи унинг диаметрига қараб 30-40 лей / кг ($ 1,70-2,27 / кг) атрофида ўйнаб турди, ундан аввалги йилда эса 14-30 лей / кг ($ 0.77-1.66 / кг) оралиғида бўлди. Мева етиштирувчилар ассоциациялари мутахассислари нархлар даражасидаги сезиларли фарқни курсдаги жиддий ўзгаришлар билан изоҳламоқда – 2019 йилда Молдова лейи анчагина “оғирроқ” эди, шунингдек, ҳосил ҳажмлари ҳам у пайтда етарлича бўлган. Ўтган йили баҳорги совуқлар туфайли мавсум бошидаёқ йўқотишлар катта бўлиши аён эди ва бу кейинроқ ўз тасдиғини топди ҳам. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилда мамлакатда олча ва гилос мевалари ҳосили тахминан 11 минг тоннани, 2019 йилда эса 20 минг тоннани ташкил қилди.

Шунингдек қаранг: Молдовадаги чакана савдода импорт қилинган гилос гўштдан уч баравар қимматга сотилмоқда

Бу йил гилос етиштирувчилар учун об-ҳаво шароити бирмунча қулай келди, боғлар совуқ уриш ва дўлдан ўтган 2020 йилга нисбатан анча кам зарар кўрди. Шунга қарамай, мева етиштирувчилар уюшмаларининг раҳбарларининг қайд этишича, Молдовада бир нечта қишлоқ хўжалиги корхоналаригина ҳам дўлга қарши тўрлар, ҳам ёмғирдан ҳимояловчи плёнкалар билан жиҳозланган. Май ойининг сўнгги ўн кунлигида мамлакатнинг деярли бутун ҳудудида мунтазам равишда ёғингарчиликлар бўлиб ўтади. Данакли мева боғларида касалликларнинг тарқалиш ҳолатлари аллақачон учрамоқда. Шу боис, гилос ҳосилининг сифати ва унинг нархлари ҳақидаги савол очиқ қоляпти.

Бироқ, айрим боғбонларнинг ишонч билан айтишига қараганда илк Молдова гилосининг нархи харидорларнинг мева сифатига эмас, балки уни татиб кўриш истагига кўпроқ боғлиқ: “шундай тоифа харидорлар борки, улар ҳали пишиб етилмаган майда мева, ҳатто ғўра пайтида ҳам гилосни қиммат нархда сотиб олаверадилар”.

Шунингдек, Молдовада эртапишар данакли меваларни ишлаб чиқариш сектори эртапишар резаворлар (қулупнай) секторига қараганда анча кўпроқ экспортга йўналтирилганлигини эътиборда тутиш жоиз. Мева етиштирувчилар уюшмалари раҳбарларининг фикрига кўра, боғдорчилик фермер хўжаликлари ҳатто бир неча гектар интенсив ёки ярим интенсив гилос боғларига эга бўлса ҳам, “ўз маҳсулотларини кўпроқ пул ишлаш мумкин бўлган ички бозорга эмас, балки экспортёрларга сотишни афзал кўришади”. Шу нуқтаи назардан, эртапишар гилос экспорти фаол бўлади, ҳатто экспорт қилувчилар 30-35 лей/кг дан ортиқ нарх бермаганда ҳам, ваҳоланки, ички бозордаги улгуржи нархлар 40 лей/кг дан кам бўлмаган бир пайтда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин