Бош саҳифаЯнгиликларМолдова фермерлари дон етиштириш эвазига картошкадан воз кечишмоқди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Молдова фермерлари дон етиштириш эвазига картошкадан воз кечишмоқди

Уруғлик картошка етказиб берувчиларнинг айтишича,  уларнинг баъзи мижозлари келгуси йили картошка етиштиришдан воз кечиш ёки ҳеч бўлмаганда фаолиятнинг бу турини қисқартиришга қарор қилишган. Бунга бабаб, айни пайтда картошка (паст ва ўрта сифатли)нинг улгуржи нархлари 2,7-2,8 лей/кг (0,15-0,16 доллар/кг)гача тушди.

EastFruit илгари таъкидлаганидек, шу йилнинг сентябрь ойи бошида Молдовада картошка нархи сўнгги уч йил ичидаги энг паст «куз» даражасига тушиб кетди. Бундан ташқари, ёз ўрталаридан бошлаб, мамлакатда картошканинг минтақадаги энг паст нархи ҳукм сурмоқда.

Шунга ўхшаш ҳолат ўтган йили Молдова мева -сабзавот бозорининг пиёз сегментида содир бўлган эди. Натижада, экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилги ҳосил учун республикада пиёз экинлари 30-40 фоизга – тахминан 1,5-2 минг гектарга камайди.

Фарқ шундаки, фермерлик ташкилотларининг мутахассислари, кўплаб сабзавот етиштирувчилар пиёздан бошқа сабзавот экинлари – помидор, бодринг, қалампир ва бошқаларни етиштиришга ўтишди. Картошка етиштирувчилар эса 2021 йилнинг сентябрь ойида паст талаб ҳамда картошка нархи пасайишидан таъсирланиб, келгуси йили «иккинчи нон»ни етиштиришдан

«биринчи нон» – ғалла эвазига бутунлай воз кечишни режалаштиришмоқда. Дон нархи жорий йиғим-терим йилида ҳамон юқорилигича қолмоқда, ҳозир ҳатто ем-ҳашак буғдойи ҳам Молдова бозорида озиқ-овқат картошкасидан ўртача қимматроқ нархдадир. Шундай қилиб, яқин орада картошка майдонининг бир қисмига донли экинлар экилиши мумкин.

Кўпгина мутахассислар бу реал, аммо ишлаб чиқаришнинг энг яхши сценарийси эмас, деган тўхтамга келишмоқда. Улардан баъзиларининг куз охири – қиш бошида Молдовада пиёз ҳам, картошка ҳам кескин қимматлашига, келаси йилнинг қиш-баҳорида эса бу ҳолат деярли содир бўлишига ишончлари комилдир.

Aйтганча, Молдовада картошка етиштиришнинг асосий муаммоларидан бири тайёр маҳсулот эмас, балки хом ашё етиштиришга эътибор қаратилишидир. Шу сабабли, мамлакат супермаркетлари маҳаллий маҳсулотларга талаб йўқ бир пайтда Европа Иттифоқи ва Украинадан сифатли, тоза картошкани импорт қилишга мажбур бўлмоқда. Чунки, фермерлар картошкани супермаркетлар пештахтасига жойлаштириш учун уни сифатли сақлай олмайди, ишлов беролмайди ва қадоқлай олмайди. Бу ҳамма учун – истеъмолчилар учун ҳам, картошка етиштирувчилар учун ҳам катта йўқотишларга олиб келади.

Молдова Республикаси Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2021 йили мамлакатда сабзавот, картошка ва полиз экинлари учун 66 минг гектардан бироз кўпроқ майдон ажратилган (ўтган йилги кўрсаткичдан 96%). Жумладан, картошка 22,2 минг гектарни (97%), очиқ ерда етиштириладиган сабзавотлар – 37,5 минг гектарни (94%), полиз экинлари – 6,2 минг гектарни (102%) эгаллайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин