Миср Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазирлиги 2022 йилнинг 1 январидан июнь ойи охиригача бўлган даврда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг умумий ҳажми 3,75 миллион тоннадан ошганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Fruit-inform egyptindependent.com портали ҳаволасига таяниб.
Мисрдан картошка экспорти ўз тарихида биринчи бор рекорд даражага етди ва январь ойи бошидан июнь ойи охиригача Европа Иттифоқи, Араб ва Осиё мамлакатлари бозорларига экспорт 816 минг тоннадан ошиб, ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан қарийб 200 минг тоннага ўсди.
Цитрус меваларнинг умумий қишлоқ хўжалиги экспорти 1,54 миллион тоннадан ошди.
Пиёз экспорти 185 минг тоннадан ошиб, экспорт ҳажми бўйича учинчи ўринни эгаллади.
Вазирлик берган маълумотларга кўра, қишлоқ хўжалиги экспортида умумий ҳажми 75 минг тоннадан ортиқ бўлган узум тўртинчи ўринни, ловия 75 минг тонна экспорт ҳажми билан бешинчи ўринни эгаллади.
Мисрдан ширин картошка экспорти (умумий ҳажми 39 минг тоннадан ортиқ) олтинчи ўринни эгаллаган бўлса, помидор экспорти (умумий ҳажми қарийб 32 минг тонна) еттинчи ўриндан жой олди, саккизинчи ўрин эса қулупнай (хорижга етказиб беришнинг 19 минг тоннадан ортиқ ҳажми билан)га тегишлидир.
Саримсоқ экспорти (жами 20 минг тонна атрофида) тўққизинчи ўринни эгаллаган, гуава (Мисрнинг қишлоқ хўжалиги экспортида умумий ҳажми 7000 тонна билан) ўнинчи ўринда, тарвуз эса (умумий ҳажми 6 456 тонна) қишлоқ хўжалиги экспортида ўн биринчи ўринда турибди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!