Бош саҳифаЯнгиликларМиср Туркияни ортда қолдириб, Ўзбекистонга апельсин етказиб берувчи асосий мамлакатга айланди
МахсусМева-сабзавот бозориЯнгиликлар

Миср Туркияни ортда қолдириб, Ўзбекистонга апельсин етказиб берувчи асосий мамлакатга айланди

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2022 йилда Миср Ўзбекистонга апельсин етказиб берувчи асосий мамлакатга айланиб, аввалги узоқ йиллик лидер — Туркия ўрнини эгаллади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилда Ўзбекистонга апельсин импорти ҳажми 2021 йилга нисбатан бир ярим баробар кўпайиб, рекорд даражага етди! Бунинг асосий сабаби — импортнинг либераллашуви, шунингдек, мамлакатда давом этаётган иқтисодий ўсиш аҳоли истеъмол қиладиган маҳсулотлар ассортиментининг кенгайишига хизмат қилмоқда.

2022 йилда Мисрдан Ўзбекистонга сархил апельсин етказиб бериш 75 фоизга ошган, Туркиядан апельсин импорти эса 40 фоизга пасайган. Натижада, Ўзбекистон импортидаги Туркия апельсини улуши 2021 йилдаги 43 фоиздан 2022 йилда 17 фоизгача қисқарди. Шу билан бирга, Туркия Ўзбекистонга апельсин етказиб берувчилар рейтингида дарров учинчи ўринга тушиб кетди, зеро, 2022 йилда Ўзбекистонга апельсин етказиб бериш ҳажмини 20 баробар оширган Эрон ҳам уни ортда қолдирди.

2022 йилда Ўзбекистонга апельсин импорти географиясининг умумий ўсишини ҳам қайд этиш лозим. Апельсиннинг тижорат ҳажми мамлакатга тўққизта давлат томонидан етказиб берилди, аммо улардан учтаси реэкспортёрлар эди.

«Ўзбекистон мева-сабзавот бозори ўсишининг характерли кўрсаткичи сифатида Жанубий Африкадан сархил апельсин импортининг бирданига 2,5 баробар ошгани ва Ўзбекистонга апельсин етказиб берувчилар рейтингида Жанубий Африканинг тўртинчи ўринни эгаллаганини қайд этиш мумкин. Ушбу ҳолатнинг ўзига хос хусусияти шундаки, Жанубий Африка Жанубий Яримшарда жойлашган, шунинг учун ушбу мамлакат Ўзбекистон бозорида маҳаллий мевалар мўл ва арзон бўлган бир вақтда апельсин етказиб беради. Шу боис, бу даврда экзотик апельсин импортининг ортиши мамлакат аҳолиси фаровонлиги ошиб бораётгани ва ёзда ҳам дастурхон хилма-хил бўлишига қизиқиш кучайганидан далолатдир», дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Бу мамлакатлардан ташқари Ўзбекистонга апельсин етказиб берувчилар қаторида Зимбабвенинг ҳам пайдо бўлиши эътиборни жалб этмоқда. Ушбу Африка мамлакати сархил апельсин етиштиришни фаол равишда оширяпти ва ўз мевалари учун янги бозорларни қидирмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон: JICA (Япония) иштирокида 323 миллион долларлик мева-сабзавотчиликни ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилади

EastFruit

Ўзбекистонда пиёз экспортига қўйилган чекловлар бекор қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда иссиқхона помидори рекорд даражада қиммат, нархлар пасайиши эҳтимоли кам

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин