Бош саҳифаЯнгиликларМева-сабзавот бўлимининг дўконга киришда жойлаштирилиши янада соғлом озиқ-овқат танловига кўмаклашади
Янгиликлар

Мева-сабзавот бўлимининг дўконга киришда жойлаштирилиши янада соғлом озиқ-овқат танловига кўмаклашади

Саутгемптон университетининг Iceland Foods тармоғи билан ҳамкорликда ўтказган тадқиқотлари шуни кўрсатдики, кассалар ва дўконга кириш жойларидан қандолат маҳсулотлари ҳамда бошқа “носоғлом” маҳсулотларни олиб ташлаб, мевалар ва сабзавотларни жойлаштириш харидорларнинг янада соғломроқ маҳсулотларни сотиб олишига туртки беради.

Тадқиқотчилар дўконлардаги савдоларни, шунингдек, бир қанча танлаб олинган доимий харидорларнинг сотиб олиш модели ва танловини кузатдилар. АгроБизнеснинг хабар беришича, ноозиқ-овқат товарлар ва сув кассалар атрофида ва киришдан узоққа жойлаштирилиб, мева-сабзавотлар бўлими дўконга кираверишга жойлаштирилганда, натижалар қандолат маҳсулотлари савдоси тушганлигини, мевалар ва сабзавотлар сотуви эса ўсганини кўрсатди.

“Натижаларимиздан маълум бўлишича, дўконларни соғломроқ режалаштириш ҳисобига аҳоли овқатланиш рационини анчагина яхшилаш мумкин, – дейди тадқиқотчилар. – Хусусан, тадқиқот шуни кўрсатдики, қандолат маҳсулотлари ва бошқа носоғлом озиқ-овқатларни кассадан ва кириш йўлакларидан узоқлаштириш натижасида ҳар бир дўконда қандолат маҳсулотлари кунига тахминан 1500 порция камроқ сотилган. Биз яна шунга гувоҳ бўлдикки, янги узилган мева ва сабзавотлар бўлими дўконнинг орқа тарафида эмас, балки унга киришда жойлаштирилганда, ҳар бир дўконда кунига 10000 порция қўшимча мева-сабзавотлар сотиб олинган”.

Уй хўжаликлари бўйича солиштирилганда, анъанавий режалаштиришдаги дўконлардаги харидларга нисбатан мевалар ва сабзавотлар 5%га кўпроқ сотиб олингани қайд этилди.

Ҳозирда янада каттароқ миқёсда тадқиқотлар олиб борилмоқда. Унда асосий эътибор дўконга киришда жойлаштирилган катта мева-сабзавотлар бўлимининг уй хўжаликлари ва алоҳида шахслар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини танлашига таъсирига, шунингдек, уй хўжаликларининг даромадига қараб улардаги фарқларга қаратилмоқда. Бу тадқиқот аввалгиларига қараганда янада кенгроқ миқёсни қамраб олади. У орқали жойлаштириш стратегияси миқдори чекланган соғломроқ маҳсулотларнинг харид қилинишига туртки бўлиши текширилади. Масалан, битта жой (дейлик, кассалар)га жойлаштирилиши ёки соғлом ва носоғлом озиқ-овқат маҳсулотларини аралаштириб жойлаш қандай таъсирга эга бўлиши ўрганилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Мева-сабзавот учун картон қадоқ — ривожланган бозорларнинг фойдали сегментларига йўлланма

EastFruit

2022 йилнинг июль ойидаги ритейл аудит натижалари: Тошкент супермаркетлари орасида янги лидер – Маgnum тармоғи

EastFruit

Bi1 тармоғи Ўзбекистон ритейли тарихида илк бор ўз маҳсулотларни кенг миқёсда экспорт қилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин