Бош саҳифаЯнгиликларМева қўриқчилари: Ҳиндистонда ноёб манго нави етиштирилмоқда
Янгиликлар

Мева қўриқчилари: Ҳиндистонда ноёб манго нави етиштирилмоқда

Ҳиндистондаги Мадхья-Прадеш штатининг Жабалпур шаҳрида яшовчи фермер ҳар бир меваси тахминан 21 000 рупий (тахминан 281 доллар)лик ноёб навли манго дарахтларини қўриқлаш учун уч нафар қоровул ва тўққизта ит ёллади. Бу хусусда GreenPost хабар бермоқда.

Ушбу ўсимликлар Таiyo No Tamago дарахтларига ўхшайди. Бу мангонинг япон нави бўлиб, жаҳондаги энг қиммат мевалардан бири ҳисобланади ва назорат остида ўстирилади.  Фермада мангони ўғирлашга уринишлар ҳам бўлиб улгурди.

Санкалп Сингх Парихарнинг айтишича, унинг Чаргаван-роуддаги 12 акрлик фермасида 1100 туп манго дарахти бор ва уларнинг 50 тупи Таiyo No Tamagoга ўхшаш турдандир. Ушбу манго антиоксидантлар, фолий кислотаси ва бета-каротинга ниҳоятда бой.

Ҳозир ушбу 50 туп дарахтда уч-тўртта мева бор. “Дарахтларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун биз уч нафар қоровул ва тўққизта итни, жумладан, олтита немис овчаркасини жалб қилдик», дейди Парихар.

Тахминан беш йил аввал Парихар Ченнайдан ўзига нотаниш олти хил мангонинг 100 туп кўчатини олиб келган эди. Шундан 52 туп дарахт кўкарди.

«Ниятим – бу ноёб навнинг меваларини сотиш эмас, балки боғ яратишда фойдаланишдир», дейди боғбон ўз режалари ҳақида сўзлар экан.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Хитойда голубиканинг янги гигант нави тақдим этилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин