Бош саҳифаЯнгиликларМарказий Осиёда қуритилган мевалар сархил мева бозорига йўл бермоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Марказий Осиёда қуритилган мевалар сархил мева бозорига йўл бермоқда

EastFruitнинг Марказий Осиё жамоаси маълумотларига кўра, минтақа мева бозорида кутилмаган ва кескин ўзгаришлар юз бера бошлади. Минтақада қуруқ мева истеъмол қилишнинг минг йиллик анъаналари ўрнига янги тенденциялар урфга кирмоқда. Ёш авлод ҳатто мавсумлар оралиғида ҳам сархил мева истеъмол қилишни афзал кўради, бу эса муайян нарх аномалияларига олиб келади. Энг аввало, бу Ўзбекистон ва Тожикистонда сезилмоқда.

Масалан, бу йилги баҳор совуқлари ўрик ҳосилининг қуритиш учун муҳим қисми бой берилишига олиб келди. Аммо бу нархларга деярли таъсир кўрсатмади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидовнинг фикрича, қуруқ меваларга талаб пасайиши, авваламбор, ички бозорга тааллуқли.

Бу бир вақтнинг ўзида бир неча сабабга боғлиқ. Биринчидан, мевалар ва уларнинг янги навларини

етиштириш технологиялари пайдо бўлиши маҳсулотни сархил ҳолатда сақлаган ҳолда мавсумни сезиларли даражада узайтиради. Бу шуни англатмоқдаки, сархил меваларни доим топиш мумкин.

Иккинчи муҳим омил – аҳоли даромадлари даражасининг ошиши. Бу эса мевани юқори нархда харид қилиш имконини беради. Ва бу яна мева етиштириш, янги навлар яратиш учун замонавий технологияларга йўналтирилган сармояларни оқлайди.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон Марказий Осиё мева-сабзавотлари агрокарвонини ташкил қилмоқда

Учинчи омил – янги узилган меваларни сақлашнинг замонавий технологияларини жадал ривожлантириш. Назорат қилинадиган атмосфера муҳитидаги мева омборлари ва ULО, CA, DCA сингари вариациялар энди Марказий Осиё учун бегона эмас. Бу технологиялар, ўз навбатида, хўраки узум, олма ва бошқа турли мевалар сифатини деярли бутун йил давомида сақлаб қолишга имкон беради. Узоқ муддатли сақлашга тобе бўлмаган мевалар бир неча ҳафта давомида сақланиши мумкин. Бунга ёрқин мисол: гидрокулинг ва модификацияланган газ муҳитида сақланган гилос икки ойгача сифатини йўқотмайди!

Яна бир муҳим жиҳат – янги узилган меванинг соғлиққа  фойдасини англаш. Бу, айниқса, коронавирус пандемияси бошланиши билан айрим мевалар, айниқса, С витаминига бой маҳсулотлар савдоси кескин ошганда яққол кўзга ташланди. Ҳозир пандемия билан боғлиқ қўрқувлар нисбатан камайган бўлса-да, ўз соғлиғи учун астойдил қайғурадиган истеъмолчи сархил меваларни афзал билишга одатланиб қолди.

Бешинчи омил – бу минтақадаги барча мамлакатлар бозорларида нарх ўзгаришини камайтириш ва уларга янги узилган мевалар етказиб беришни кўпайтиришга имкон берадиган халқаро савдонинг либерализацияси. Бунга Ўзбекистон ва Тожикистон яққол мисолдир. Ушбу мамлакатлар ўртасидаги савдо кўп йиллар давомида деярли тўсиб қўйилган эди. Бироқ, сўнгги йилларда у фаол ривожланмоқда. Масалан, бу йилги совуқ Ўзбекистонга қараганда анча кам зарар етказган Тожикистон қўшни мамлакатга янги узилган данакли мевалар ва резаворларни фаол етказиб бермоқда.

Биз намойиш этган бу видеодаги тасвирлар ўрик қуритишнинг анъанавий усули саналадими? «Тожикистон ўриги, қуритилган ўриги, қайсаси, туршаги, баргаги – бу мамлакатда ўрик қандай ўстирилади, йиғиб-териб олинади, офтобда қуритилади ва сотилади?» Буларнинг бари энди ўтмишга айланиб бормоқдами? Катта эҳтимол билан, ҳа! Бироқ, бу қуритилган мевалар кераксиз, дегани эмас.

Тўғри, қуруқ меваларнинг жаҳон бўйича савдоси пасайиш тенденциясига эга, аммо юқори сифатли маҳсулот ҳар доим юқори талабгир бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин