Бош саҳифаЯнгиликларМарказий Осиё фермерлари агрокластерлар ва географик кўрсаткичлар бўйича Австрия тажрибасини ўрганишди
Янгиликлар

Марказий Осиё фермерлари агрокластерлар ва географик кўрсаткичлар бўйича Австрия тажрибасини ўрганишди

Тожикистон қишлоқ хўжалиги сектори мутахассислари Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги ҳамкасблари билан биргаликда Австрияда бўлиб, агрокластерлаштириш бўйича Европа Иттифоқи тажрибаси ва географик кўрсаткичлардан фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг оммабоплик даражасини ошириш воситалари билан танишишди.

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Австриянинг “Hilfswerk International» нотижорат хайрия ташкилоти ваколатхонаси улар учун ўқув турини ташкиллаштирди. Бу ҳақида ташкилот расмий сайти ҳаволасига таяниб, Аsiа-Plus хабар бермоқда.

Сўнгги пайтларда Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалиги секторини кластерлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда, дейилади пресс-релизда. Шунингдек, «Географик кўрсаткичлар» (ГК) орқали маҳсулотларни тарғиб қилишга қизиқиш ортиб бормоқда. Бу минтақавий маҳсулотларни ноёб товар сифатида илгари суриш имконини беради ва истеъмолчиларнинг (миллий, минтақавий ва халқаро) қизиқишлари туфайли муайян географик келиб чиқиши, маҳаллий анъаналар ва ишлаб чиқариш усуллари билан боғлиқ бўлган ўзига хос хусусиятлар туфайли маҳсулотларнинг тан олиниши ҳамда маҳсулотнинг бозор қийматини оширади.

Марказий Осиё мамлакатларида хусусий сектор иштирокида агрокластерлар ва ГК бўйича идоралараро миллий ишчи гуруҳлар фаолият кўрсатмоқда.

Экскурсия иштирокчилари Австрия агросаноат мажмуининг кластерлар ва кластер сиёсати, уларни қўллаб-қувватлаш дастури, кластерлар доирасида фан, таълим ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлиги, брэндинг ва маҳсулотларни индивидуаллаштириш соҳасидаги сиёсат, ГК орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тарғиб қилиш ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш борасидаги тизим билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Ўқув сафарида Марказий Осиёдаги давлат идоралари ва тармоқ ассоциациялари вакиллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспортёрлар иштирок этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда шафтоли ва нектаринларни қайта ишлаш (видео)

EastFruit

Экспертлар фикри: ёзги аномал иссиқ об-ҳаво Марказий Осиё учун янги меъёрга айланади

EastFruit

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ФАО озиқ-овқат маҳсулотлари билан боғлиқ йўқотишлар ва чиқиндиларни камайтириш бўйича стратегия ишлаб чиқмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин