EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари хабарига кўра, бу ҳафта Краснодар ўлкаси (РФ) боғбонлари эртаги олма навларининг йиғим-теримини бошлашди. Жанубий вилоятлардаги аксарият боғбонларнинг айтишича, олма терими бир йил аввалги мавсум билан деярли бир хил вақтда бошланган ва ҳисоб-китобларга кўра боғлар нисбатан яхши қишлаган.
Боғбонлар «Женева» навли эртаги олмаларнинг биринчи партияларига нархларни 60-75 рубл / кг ($ 0.82-1.03 / кг) даражасида белгилашди. Бу, одатда, ўтган мавсум бошидаги нархларга мос келади. Улгуржи харидорлар фаоллиги ҳали ҳам паст даражада, чунки, фермер хўжаликлари ушбу меваларни оз миқдорда таклиф қилмоқда. Йирикроқ миқдордаги партиялар эса бозорда келгуси 2 ҳафта ичида пайдо бўлади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, боғбонлар фикрига кўра, қулай об-ҳаво шароитлари сақланиб турса, жорий мавсумда олма ҳосили ўтган йилга нисбатан юқори бўлади.
Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда эртаги олма нархлари рекорд даражада юқори – экспорт ўсиши тенденцияси тўхташи мумкин
Бугунги кунда бозордаги асосий таклиф ҳали ҳам импорт қилинган олма ҳисобланади. Aммо у ҳам айтарли даражада талабгир эмас, чунки, кўпчилик истеъмолчилар мавсумий мева ва резаворларни афзал билишади. Шундай қилиб, импорт қилинган олма нархи ҳозирги кунда маҳсулотнинг нави ҳамда етказиб берувчисига қараб, 65-100 руб/кг (0,89-1,37 $ / кг) оралиғида баҳоланмоқда.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!