Бош саҳифаЯнгиликларХўраки узум жаҳон бўйича тобора оммалашиб бормоқда. Бунга сабаб нима?
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Хўраки узум жаҳон бўйича тобора оммалашиб бормоқда. Бунга сабаб нима?

2022 йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Кишинёвда бўлиб ўтган “Украина хўраки узумлари — 2022: Молдова тажрибасини ўрганамиз” деб номланган халқаро конференцияда энг қизиқарли мавзулардан бири хўраки узум савдоси ва истеъмоли бўйича глобал тенденциялар шарҳи бўлди. Ушбу мавзу бўйича тақдимотни БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак тайёрлаган.

Унинг қайд этишича, хўраки узумнинг жаҳон савдоси сўнгги беш йил ичида ҳар йили қарийб 300 миллион долларга ўсди. Ва бу узум сегментини мева-сабзавот савдосининг энг тез ривожланаётган сегментларидан бирига айлантирди.

Хўраки узумнинг жаҳон савдоси ўсишига нима сабаб бўлди?

Биринчидан, ва энг муҳими, узум жаҳоннинг аксарият мамлакатларида нисбатан арзон мева ҳисобланади.  Бизнингча, узум етиштириладиган мамлакатларда у олмадан кейин иккинчи ўринда турадиган энг арзон товардир.

Товар айирбошлаш ўсишида Жанубий Яримшар мамлакатларидан Шимолий Яримшар мамлакатларига узум етиштириш ва уни экспорт қилишнинг жадал ривожланиши ҳам муҳим роль ўйнади. Зеро, жаҳондаги истеъмолчиларнинг аксарияти Шимолий Яримшарда яшайди ва Жанубий Яримшарда узум Шимолий Яримшарга куз ёки қиш кирганда пишади.  Шундай қилиб, кўп жиҳатдан ушбу омил туфайли юқори даромадли мамлакатларда узум йилига 12 ой супермаркетлар пештахтасида турадиган маҳсулотга айланди.

Узум савдоси ўсишида унинг сифатини омборхонада сақлаш технологияларини такомиллаштириш ҳам катта аҳамият касб этди.  Албатта, Жанубий Яримшардан етказиб бериш туфайли сақлашга бўлган эҳтиёж бироз камаяди.

Яна бир муҳим омил — навлар селекцияси суръатини тезлаштириш. Узумнинг янада мазали ва хилма-хил навлари ҳамда уларнинг ўзгарувчан иқлим шароитларига чидамлилиги янги истеъмолчиларни, шунингдек, маҳсулот етиштирувчилар, жумладан, уни етиштириш анъанавий бўлмаган ҳудудлардагиларни ҳам жалб қилди.

Дарвоқе, ёпиқ жойларда узум етиштириш ҳам ёпиқ технологияларнинг энергия самарадорлиги ва умуман, ушбу технологиялар самарадорлиги тез ортиши туфайли шиддат билан ўсиб бормоқда. Шунингдек, бу узумнинг юқори сифатини кафолатлайди.

Бизнингча, энг муҳим омил жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги пештахталардан уруғли (данаксиз) узумларнинг деярли бутунлай йўқ бўлишидир. Зеро, бу уруғли (данакли) узумни рад этувчи истеъмолчиларнинг ёш авлодини жалб қилди. Табиийки, бу бизга келажакда узум истеъмолининг ўсиш тенденцияси давом этишига умид қилиш имконини беради. Ва ҳеч қачон қулайлик омилини эътиборсиз қолдирмаслик керак. Уруғсиз узум — қулай маҳсулот. Уни иш ёки йўлда ўзимиз билан газак сифатида олиб кетишимиз мумкин. Шу нуқтаи назардан, у, кўпинча, тўлиқ еб тугатиб бўлмайдиган ва ҳажми туфайли кўп ҳолларда тушлик қутисига сиғмайдиган олмадан қулайроқдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин