Бош саҳифаЯнгиликларХитойда олма етиштириш ҳажми жорий мавсумда 30 фоизга камайиши мумкин
Янгиликлар

Хитойда олма етиштириш ҳажми жорий мавсумда 30 фоизга камайиши мумкин

Хитойда олма етиштириладиган асосий ҳудудларда гуллаш жараёни яхши кечмагани, ёмғир, дўл ва совуқ ҳаво ҳосилдорликнинг 30 фоизга камайишига олиб келиши мумкин.

Бу ҳақида АgroТimes NorthWest Fruit Industry Information маълумотларига асосланиб ёзмоқда.

Мамлакатнинг турли ҳудудларидаги боғбонлар  олма дарахтларидаги гуллар ўтган йилларга нисбатан сезиларли даражада камайганини айтишмоқда. Зеро, ўтган йилнинг август ойида доимий юқори ҳарорат куртаклар шаклланишига тўсқинлик қилди. Сентябрдан октябрга қадар деярли ҳар куни ёмғир ёғди, бу эса ўғит қўллашга имкон бермади. Қолаверса, ўтган йили олма дарахтлари жуда кўп гуллаган.

Шунингдек ўқинг: Олманинг «Гала» нави 2022 йилда ҳам энг оммабоп нав ҳисобланмоқда – WАРАнинг янги прогнозлари

Аёз ва дўл ҳам келгусидаги ҳосилга таъсир қилди.  Мамлакатда эски боғларни илдизи билан қўпориб, янгиларини барпо этиш давом этмоқда, бу омил ҳам ҳосил ҳажмига таъсир қилиши табиий.

2022 йилда олма етиштириш тахминан 30 фоизга қисқариши кутилмоқда. Бу Хитойда сўнгги йиллардаги энг кам ҳажмда олма етиштирилган йил бўлиши мумкин. Шу маънода ушбу меванинг нархи юқори бўлиши кутилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Хитой Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида логистика марказларини ташкил этади

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Хитойда голубиканинг янги гигант нави тақдим этилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин