Бош саҳифаЯнгиликларХитой Ўзбекистондаги йирик агрологистика марказига $50 млн сармоя киритишга тайёр
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Хитой Ўзбекистондаги йирик агрологистика марказига $50 млн сармоя киритишга тайёр

Хитойнинг йирик давлат инвестицион корпорацияларидан бири — China International Trust and Investment Corporation (CIТIC GROUP) Сирдарё вилоятининг Ховос туманида йирик агрологистика марказини барпо этиш учун 50 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда, дея хабар берди EastFruit экспертлари.

Ўзбекистоннинг ушбу ҳудудини географик жойлашуви билан боғлиқ ўзига хослик шундаки, у шимолда Қозоғистон, жанубда Тожикистон, шарқда эса Тошкент вилояти билан чегарадош. Шу тариқа ушбу йирик логистика маркази Ўзбекистонни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайди, дея маълумот бермоқда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовнинг CITIC GROUP Қишлоқ хўжалиги департаменти бош директори ўринбосари Йибо Ванг бошчилигидаги Хитой делегацияси билан учрашувида ушбу йирик лойиҳа муҳокама қилинди. Хусусан, ажратилган 32 гектар майдонда қурилиши режалаштирилган объектлар қуйидагилар:

  • 50 минг тонна сиғимга эга музлатгичли омборлар, 300 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти товар айланмаси, жумладан саралаш, қайта ишлаш, сақлаш, совутиш, қадоқлаш;
  • офислар, камида 200 хонали меҳмонхоналар;
  • божхона;
  • автопарк;
  • фитосанитария ва ветеринария текшируви пунктлари;
  • контейнерлар қабул пункти ва бошқа объектлар.

Ушбу объектни барпо этишда Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ҳамкорлиги қуйидаги моделни кўзда тутади:

  • ташқи инфратузилма – 100% Ўзбекистон томонидан;
  • агрологистик марказ барпо етиш – 100% Хитой инвестициялари асосида, ўзини қоплаш муддати – 7 йил.

Ўз навбатида, амалдаги қонунчилик асосида Ўзбекистон томони ҳукумат қўллаб-қувватлашини, жумладан инвесторлик визасини, эркин конвертация, солиқ имтиёзлари, шунингдек ҳуқуқий кафолатларни тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, EastFruit яқинда хитойлик мутахассислар Сирдарё вилояти фермерларига замонавий технологияларни жорий этишда кўмак бериши ҳақида ёзган эди. Материалда қайд этилганидек, мазкур вилоят ҳокимига Хитойдан таклиф этилган икки нафар ёрдамчи тайинланади ва улар қишлоқ хўжалигига илм-фан ва инновацияларни жорий этиш бўйича вилоят раҳбарига маслаҳатлар беради. Бундан ташқари, вилоятнинг ирригация ва мелиоратив тизимларини модернизациялашга хитойлик инвесторлар жалб этилади. Қолаверса, Сирдарё вилоятида Хитой олий ўқув юртларининг филиаллари очилиши ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, ерларни ўзлаштириш, чўлланиш, ирригация ва экология йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳам режалаштирилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин