Бош саҳифаЯнгиликларИстиқболли картошка навлари: Украина фермерларининг танлови
Янгиликлар

Истиқболли картошка навлари: Украина фермерларининг танлови

Украинада картошка нафақат иккинчи нон, балки фермерлар учун истиқболли ва жуда фойдали ниша ҳамдир. Ҳар йили картошканинг янада мукаммал ва истиқболли янги навлари пайдо бўлмоқда.

Хусусан, «Парадизо» навли картошка бугун Украинада жадал ривожланаётган сектор – қайта ишлаш учун идеал бўлибгина қолмай, азотли ўғитларни талаб қилмаслиги билан ҳам афзал саналмоқда. Зеро, бу мазкур мамлакатдаги фермерлар учун жуда муҳим.

Украиналик фермерлар орасида касаллик ва вирусларга чидамли, қурғоқчилик ва стрессга қарши тура оладиган ҳамда ушбу жараёнда ҳосилдорлиги, сифатини йўқотмайдиган картошка навлари тобора оммалашиб бормоқда. «Парадизо» янги юқори маҳсулдор хўраки навдир. У яхши таъм хусусиятларига эга бўлгани боис, универсал пазандаликда кенг қўллаш мумкин. Бу навдаги картошка механик шикастланиш ва қора доғларга унчалик сезгир эмас, қурғоқчилик ҳамда стрессга қарши хусусияти бор, бу бугунги иқлим шароитида муҳим ва жуда долзарбдир”, дейди Агрико Украина” директори Николай Гордийчук SEEDS нашри учун шарҳида.

Бироқ, ушбу навнинг асосий афзаллиги – сабзавот ўсиши  учун зарур бўлган азотли ўғитлар кам миқдорда ишлатилишидир.

Мазкур нав, шунингдек, азотли ўғитларни қўллаш меъёрлари пасайишига ҳам ижобий жавоб беради (стандарт меъёрдан 20% паст бўлганда). Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, об-ҳаво исиб кетгунига қадар тез ҳосил тўплайди. Бундан ташқари, «Парадизо» навининг пўстлоғи силлиқ, устида майда нуқтачалар бор, бу навнинг чиройли товар кўринишига эга бўлишини таъминлайди. Ушбу имкониятдан қадоқлашда ҳам фойдаланиш мумкин”, дейди Николай Гордийчук.

Бироқ, картошканинг «Алюэтт» нави украиналик фермерлар орасида ҳақиқий фаворит бўлиши мумкин.

Алюэтт» – “янги авлод” навларига тегишли. Бундай навлар барг ва илдиз меваларининг фитофторозага юқори қаршилиги билан тавсифланади. Инновацион навларнинг афзаллиги шундаки, вегетация даврида уларга ишлов беришни камайтириш мумкин. Бу бугунги кунда жуда долзарб, чунки, фермерлар қиммат препаратлар ва ўғитларни тежаш имконига эга бўлишади. Германия ҳамда Голландияда у айнан БИО технологиялар деб аталувчи технология бўйича етиштирилади«, дейди Николай Гордийчук.

Бундан ташқари, мазкур нав украиналик уй бекаларига жуда ёқадиган ёрқин сариқ рангга (ички қисми) ва пазандаликда асқотувчи қатор хусусиятларга эга.  «Алюэтт» нави, шунингдек, қуруқ моддаларнинг юқори миқдори (21-23%) билан ажралиб туради, бу нафақат истеъмол, балки қайта ишлаш учун ҳам мосдир.

«Алюэтт» – янги ўрта-эртаги, универсал, катта калибрли хўраки нав. Европада у етакчи ўринни эгаллайди.

«Барча янги навлар ҳам анъанавий, ҳам органик етиштириш учун мос, шунингдек, Украинада етиштиришга  мўлжалланган ўсимлик навларининг Давлат реестрига киритилган«, дея қўшимча қилди «Агрико Украина» директори Николай Гордийчук.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин