Бош саҳифаЯнгиликларИссиқхонада қулупнай етиштириш – Тожикистон учун истиқболли бизнес
ВидеоДолзарбМахсусЯнгиликлар

Иссиқхонада қулупнай етиштириш – Тожикистон учун истиқболли бизнес

Тожикистонда деярли йил давомида қулупнай етиштириш учун етарли имкониятлар мавжуд. Бу ҳақда Ягодная поляна МЧЖ (AР Қрим) бош директори Сергей Ястреб “Тожикистоннинг мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестиция имкониятлари” деб номланган Миллий онлайн-конференцияда айтди.

Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида EastFruit халқаро лойиҳаси томонидан ташкил этилди. Ажуманнинг ахборот ҳамкори – Sapienza агромедиа агентлиги.

“Мен Қримдаги боғимда йирик қулупнай навини етиштираман. Бугун резавор етиштиришдаги энг катта муаммо бу об-ҳаво инжиқлари, яъни туман ва ёмғирлардир. Қрим иқлим шароитига кўра, Тожикистонга ўхшаб кетади. Бизнинг қиш унчалик совуқ эмас, қуёш нури етарли даражада, агар ишга тўғри ёндашсак, иссиқликни маромида тақсимлай олсак, яхши ҳосил олишимиз мумкин.

Сизнинг мамлакатингиздаги ҳаво ҳарорати менга таниш. Aпрель, май ойларида бизда ҳам ҳарорат 30° С гача кўтарилади. Июнда эса иссиқлик анча юқори бўлади, бундай вақтда резавор етиштиришнинг имкони йўқ”, деди Сергей Ястреб.

Сергей Ястребнинг сўзларига кўра, йил давомида ўсадиган меваларни етиштириш нафақат янги иш ўринлари яратиш, балки янги ва экологик соф меваларга бўлган талабни қондириш имконини ҳам беради.

Шунингдек ўқинг: Авакадо – бу мева ва сабзавотлар экспортининг жаҳон миқёсида энг тез ўсиб бораётган позицияси – Aндрей Ярмак

Қулупнай етиштиришда нималарга эътибор қаратилади?

Сув. Aгар сув параметрларининг сифати айтарли даражада юқори бўлмаса, уни тозалаш ҳақида ўйлаш керак. Биз қудуқлардан сув намуналарини оламиз. Тозалаш ускуналари ёрдамида керакли параметрларга етгунга қадар сувни тозалаймиз.

Текшириш ускуналари: ЕC-метр ва pH-метр (водород кўрсаткичини ўлчаш мосламаси). Ўсимликларни озиқлантириш ва сувни бошқаришда икки муҳим омил –ўтказувчанлик ва pH даражаси. Сувнинг ЕC – бу тузнинг минераллашуви, pH – сувнинг қаттиқлиги. Мазкур икки параметрни уйғунлаштирсак, корхонамиз муваффақият сари юз тутади.

Иссиқхоналар. Иссиқхоналарда биз Европа елим қопламасидан, астарли мулчлаш елим қопламасидан фойдаланамиз”, дейди мутахассис.

Энг яхши дегустаторлар – болалар.

“Ҳар йили қулупнайнинг 3-5 та навини синовдан ўтказамиз. Дейлик, мен мевани етиштирдим, болалар олдига қўйдим. Aгар улар 1-2 дона мевани еб, туриб кетишса, у ҳолда ушбу нав ҳақида бошқа ўйламайман. Aгар улар меванинг ҳаммасини истеъмол қилишса, унда биз бу навга янада кўп эътибор қаратамиз”, деди Сергей Ястреб.

Сифатли қулупнай маркетингининг ўзига хослиги

“Инсон доим меваларни ташқи кўринишига қараб харид қилади, кейин унинг ҳидини туяди. Учинчи компонент эса маҳсулотнинг органолептик хусусияти – таъмидир. Aгар киши қулупнайнинг ёқимли таъмини ҳис қилса, у шундан бошқасини сотиб олмайди.

Мевалар худди гул кабидир. Таъми, кўриниши ҳар куни ўзгариб боради. Агар харидор меванинг деярли барча ҳосили йиғиб олингандан сўнг уни харид қилса, ушбу маҳсулотдан максимал даражада қониқиш ҳосил қилади”, дейди “Ягодная поляна” МЧЖ бош директори.

Шунингдек, Сергей Ястреб мева бизнесининг яна икки асосий таркибий қисмига конференция иштирокчиларининг эътиборини қаратди: таъминот ва сифат барқарорлиги. “Aгар сиз ушбу икки параметрга эришсангиз, рақобат билан боғлиқ муаммолар бўлмайди. Йиғиб-териб олингач, мевани музлатгичда сақлаш керак, чунки уни иссиқ ҳавода сақлаш  яроқлилик муддатини қисқартиради”, дея қўшимча қилди мутахассис.

Сергея Ястребнинг тўлиқ тақдимотини қуйидаги видеода томоша қилинг:

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Тожикистонда рекорд даражадаги пиёз ҳосили йиғиб олинмоқда

EastFruit

Қуритилган ўрик қай тарзда хом ашёдан тайёр маҳсулотга айланади ва қуритилган меваларнинг соғлиққа зарари йўқми (видео)?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин