Бош саҳифаЯнгиликларИссиқхонада етиштирилган булғор қалампири нархлари рекордни янгиламоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Иссиқхонада етиштирилган булғор қалампири нархлари рекордни янгиламоқда

Ноябрь ойининг бошларида EastFruit иссиқхонада етиштирилган булғор қалампири нархи Ўзбекистонда йилнинг бу фасли учун баланд нархда эканлиги ва ўтган йилларга нисбатан анча юқори нарх динамикаси ҳақида ёзган эди. Ўшандан буён ушбу маҳсулот нархининг ўсиши шу суръатларда давом этдики, 2021 йилнинг 4 ноябридан 25 ноябригача яшил булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархи 50 фоизга, қизил булғор қалампири эса 67 фоизга ошди.

EastFruitнинг нархлар бўйича мониторинги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 25 ноябрь ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари қуйидагича:

– иссиқхонада етиштирилган яшил булғор қалампири – 15 000 сўм/кг ($1,39), бу 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 1,9 баравар ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан 4,3 баравар юқори кўрсаткичдир;

– иссиқхонада етиштирилган қизил булғор қалампири – 25 000 сўм/кг (2,32 АҚШ доллари), бу 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 3,1 баравар ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан 6,3 баравар юқори нархдир.

Ўтган йилларда октябрь ойи охири ва ноябрь ойи бошида кўтарила бошлаган нархлар иссиқхона сабзавотлари нархларининг мавсумий ўсиши туфайли йил охирига қадар давом этган. Бироқ, юқоридаги графиклардан кўриниб турибдики, 2021 йилнинг кузида иссиқхонада етиштирилган булғор қалампири нархининг динамикаси ўтган йиллар динамикасидан анча олдинда. Яшил булғор қалампирининг ҳозирги ўртача улгуржи нархлари 2020 ва 2019 йилларнинг декабрь ойларидаги энг юқори кўрсаткичдан 25 фоизга, қизил булғор қалампирининг ўртача улгуржи нархлари эса 2020 ва 2019 йилларнинг декабрь ойларида қайд этилган юқори нархлардан 2 баравар юқоридир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда 2026 йилга қадар 36 минг гектар майдонда доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади, фермерларга эса имтиёзлар берилади

EastFruit

Қувайт компаниялари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

EastFruit

Куз фаслида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин