Бош саҳифаЯнгиликларИспанияда хурмо ва лимон дарахтларини томчилатиб суғоришнинг инновацион усули ишлаб чиқилди
ТехнологияларЯнгиликлар

Испанияда хурмо ва лимон дарахтларини томчилатиб суғоришнинг инновацион усули ишлаб чиқилди

Чўлланишни тадқиқ қилиш институти (CIDE)нинг тадқиқот гуруҳи – Испания миллий тадқиқот кенгаши (CSIC), Валенсия университети ва Валенсия ҳукумати қўшма маркази ҳамда Сегура тупроқшунослик ва амалий биология маркази (CEBAS-CSIC) ярим қурғоқчил иқлим шароитида томчилатиб суғориш йўли билан хурмо ва лимон экиш учун оптимал суғориш усулини яратиш бўйича тадқиқот олиб борди. Олимларнинг хулосасига кўра, лимон учун ҳам, ёш хурмо дарахтлари учун ҳам маҳсулдорлик ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун битта томчилатиш линияси етарли. Бу хусусда «AПК-Информ сабзавотлар ва мевалар» агентлиги phys.org сайтига таяниб хабар бермоқда.

Иш жараёнида томчилатгичларни ушлаб турувчи шлангларни жойлаштиришнинг мақбул усули аниқланади (сони ва боғда жойлашуви),  дарахтларга сув етказиш учун бир ёки бир нечта томчилатгич-ушлагич жойлаштирилиши мумкин.

Тадқиқотга кўра, линияларнинг оддий жойлашуви арзон бўлиб, тупроққа ишлов беришни осонлаштирса-да, улар етарли даражада намликни таъминлай олмаслиги мумкин. Ушбу тадқиқотда ишлатилган томчилатгичлар линиясига қараб, дарахтларнинг агрономик реакцияси таққосланади.

«Aсосий хулоса шуки, агар лимон дарахтлари лой тупроқда ўсса, маҳсулдорликни ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун томчилатгич-ушлагичнинг битта линияси етарлидир. Худди шунингдек, ёш хурмо дарахтлари учун томчилатгичларни томчилатгич-ушлагичнинг бир линиясига жойлаштириш сувнинг маҳсулдорлигини оптималлаштиради”, дейди CIDE тадқиқотчиси ва ишланма муаллифларидан бири Диего Интриглиоло.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Сергей Алба: сув танқислиги шароитида ер ости суғориш тизими — энг мақбул усул

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин