Испаниянинг кичик фермерлар уюшмаси (UPA) 2021 йилги мавсумда данакли мевалар ҳосили аввалги 5 мавсумнинг ўртача кўрсаткичига нисбатан 20 фоиз камайишини хабар қилди.
Испания ҳукумати маълумотларига кўра, данакли мевалар етиштириш 1 миллион тоннадан зиёдни ташкил қилади. Аммо уюшма бундай прогноз ҳаддан ташқари оптимистик руҳда экани ва апрель, май, июнь ойларида боғларга зарар етказган бўронлар таъсири ҳисобга олинмаганини қайд этди. Каталония ва Aрагон ёмон об-ҳаводан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардир. Баъзи жойларда ҳосил 20-50 фоизга камайди, дея хабар бермоқда Freshplaza материалларига асосланиб FruitNews.
Маҳсулотлар танқислигига қарамай, Испанияда данакли мевалар нархи пастлигича қолмоқда ва UPA аъзолари бунга бозордаги очиқ-ойдин спекуляциялардан бошқа изоҳ топа олмаганликларини тан олишди. Уюшма Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва бозор бош бошқармасига муаммонинг ечимини топиш учун давра суҳбати ташкиллаштиришни сўраб, мурожаат қилди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!