Бош саҳифаДолзарбИкки йилда Ўзбекистонда эртаги узум навларини етиштириш 23 фоизга ошди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Икки йилда Ўзбекистонда эртаги узум навларини етиштириш 23 фоизга ошди

2021 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 45,5 минг тонна узум етиштирилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,1 фоизга кўпдир. Ушбу маълумотларни Республика Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижаларига кўра  эълон қилди. EastFruit таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, узум етиштириш 2021 йилнинг биринчи ярми йиллига 2019 йилнинг худди шу даврига нисбатан 23 фоизга ўсган.

Ўзбекистонда узум камдан-кам ҳолларда иссиқхоналарда етиштирилишини ҳисобга олсак, EastFruit экспертларининг фикрига кўра, январь-июнь ойларида  узум етиштириш бўйича маълумотлар очиқ ерларда етиштирилган эртаги узум навларига тааллуқлидир.

Январь-июнь ойларида узум етиштириш бўйича лидерлар республиканинг жанубий вилоятлари эканлиги ажабланарли эмас. 2021 йилги маълумотларга кўра, энг жанубий вилоятлар – Сурхондарё ва Қашқадарёнинг умумий улуши эртаги узум навларини етиштириш ҳажмининг деярли ярмини ташкил этади – 44%, ундан кейинги ўринларда Наманган, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидир:

Сурхондарё вилояти: 30,1%

Қашқадарё вилояти: 13,9%

Наманган вилояти: 11,8%

Бухоро вилояти: 11,4%

Самарқанд вилояти: 9,9%

Юқоридаги беш вилоятнинг умумий улуши Ўзбекистонда эртаги узум навларини етиштириш ҳажмининг 77 фоизини ташкил этади. Республикадаги қишлоқ хўжалиги етиштирувчи қолган 8 ҳудуднинг умумий улуши мос равишда 23 фоизга тенгдир.

2021 йилнинг июль ойи бошидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги 90 минг гектар майдонда узум етиштирилади. Ушбу соҳада 900 минг киши доимий ва мавсумий шаклда иш билан банд. Сўнгги тўрт йил ичида 52 минг гектар ерда янги узумзорлар барпо этилди. Ушбу соҳага 210 миллиард сўм субсидия шаклида йўналтирилди. Ушбу сумма ҳозирги курс билан 19,7 миллион доллар ҳисобланади. Бу даврда узумнинг мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидаги улуши икки баравар ошди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 7 июлида Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев узумчиликни ривожлантириш ва узумни саноат усулида қайта ишлаш, шунингдек, ҳудудларда энотуризмни ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди. Йиғилишда республиканинг 44 та ҳудудида ўтган йиллар тажрибасига асосланиб, экспортбоп маҳсулот етиштиришга мўлжалланган янги узум плантацияларини яратиш, бюджетдан қўшимча субсидия ва компенсациялар ажратиш, ускуна ва технологияларни импорт қилиш учун имтиёзлар бериш каби муҳим вазифалар белгиланди. Шунингдек, узумчиликда фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари, токзорлар барпо этишни молиялаштириш учун банклар ресурсидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш, хориж тажрибаси асосида янги серҳосил, данаксиз, совуққа ва касалликларга чидамли узум навларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Туркия бу йил 200 миллион долларлик хўраки узум экспортини режалаштирмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда хандон писта йиғим-терими якунланмоқда, аммо ҳосилнинг чўғи кам

EastFruit

Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин