Бош саҳифаЯнгиликларҲиндистонлик экспортёрлар Хитойга хўраки узум етказиб беришни кўпайтиради
Янгиликлар

Ҳиндистонлик экспортёрлар Хитойга хўраки узум етказиб беришни кўпайтиради

Ҳиндистоннинг узум экспортёри — Кalya Exports’нинг бошқарувчи директори Амит Калянинг сўзларига кўра, сархил узум мавсуми тахминан ноябрь ойи ўрталарида бошланади, Европа бозорларига экспорт эса бир ойдан сўнг старт олади. Бу ҳақида EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

«Биз узумнинг Thomson Seedless нави ҳосилини йиғиб, декабрь ойи охиридан ЕИ ва Буюк Британияга экспортни бошлаймиз. Одатда, ҳосилни 52-ҳафтада йиғиб, экспорт қиламиз. Уруғсиз қора узум — Jumbo ва Sharad’ни Хитой, Жануби-Шарқий Осиё (ЖШО) ва Яқин Шарққа 47-48-ҳафтада йиғиб, экспорт қиламиз. Россия бозори учун ноябрь ойи ўрталаридан ишлай бошлаймиз, аммо логистика ушбу бозор учун қандай ишлашини ҳали тушунганимизча йўқ. Учинчи ҳафтадан эса Европа бозори учун узумни қадоқлаш бошланади.  Жорий мавсумдаги об-ҳаво шароити беқарор, шунинг учун бу йил биз ўтган йилги билан бир хил ёки ундан ҳам камроқ ҳажмларни кутмоқдамиз», дея компаниянинг режаларини баён этди мутахассис.

Амит Калянинг фикрича, бу йил Хитой бозорида нафақат унинг компанияси, балки умуман, ҳиндистонлик экспортёрлар учун юқори ҳажмлар кутилмоқда: «Ўтган мавсумда юзага келган муаммо (Хитойда ҳинд узумлари учун SPS протоколи билан боғлиқ муаммо) ҳал қилинди.  Ушбу мавсумда ҳинд экспортёрлари Хитойга кўпроқ контейнер жўнатади.  Россия-Украина уруши туфайли логистика билан боғлиқ муаммолар мавжуд, аммо улар аста-секин ҳал қилинаётган кўринади. Ноябрь ойи охиригача контейнерлар Россия портлари томон ҳаракатлана бошлашини кутамиз. Бундан ташқари, тез орада Буюк Британия ва Ҳиндистон ўртасида эркин савдо шартномаси имзоланади, бу Ҳиндистон узумининг Буюк Британия бозорига ҳам экспортини оширади».

Компания бошқарувчисининг айтишича, Ҳиндистондаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли эртаги узум нархи одатдагидан юқори бўлиши мумкин. «Ўша пайтда кутилмаган ёмғир Ҳиндистон узумзорларида муаммо туғдирди. Бу маҳсулот ҳажмига таъсир қилиши ва тақчилликка олиб келиши мумкин, шу боис, табийки, эрта мавсумда ҳинд узумлари нархи баланд бўлиши мумкин. Баъзи бозорлар, масалан, Перуда, маҳсулот етиштириш ҳажми ортди, аммо бошқалар, масалан, Жанубий Африкада кўрсаткичлар сустлигича қолмоқда. Ҳиндистонда  узум етиштирувчи кучли компаниялар кўп ва биз келгуси ойларда эрта мавсумни яхши ўтказишимизга ишонамиз.  Нашик шаҳрида, фермер хўжаликларига яқин жойдаги сертификатланган қадоқлаш пунктларида узум ҳосили йиғиб олингач уларни қайта ишлаймиз», дейди Амит Каля.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин