Бош саҳифаЯнгиликларГрузиялик фермерлар давлат билан биргаликда молиялаштириш асосида техника сотиб олишлари мумкин
Янгиликлар

Грузиялик фермерлар давлат билан биргаликда молиялаштириш асосида техника сотиб олишлари мумкин

2021 йилнинг 1 сентябридан эътиборан, Грузияда қишлоқ хўжалигини механизациялашни биргаликда молиялаштиришнинг кенг кўламли Дастури бошланади. Бу дастур фермерларга қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш учун грантлар беришни кўзда тутади.

Дастурнинг амалга оширилишига бошчилик қилувчи ташкилот – Қишлоқ тараққиёт агентлиги (RDA) маълумотларига кўра, грантларни биргаликда молиялаштириш миқдори сотиб олинган ускуналар нархига боғлиқ бўлади. Агар техник объект нархи 100 минг лари (32,4 минг доллар) гача бўлса, давлат гранти 35 фоизни, агар 100 минг лари ва ундан юқори бўлса, 30 фоиз (максимал 70 минг лари / 22,7 минг доллар)ни ташкил этади.

Дастурда иштирок этиш учун фермерлардан аризаларни қабул қилиш электрон шаклда, уларни кўриб чиқиш эса навбат тартибида амалга оширилади.

Агентликда фақат янги (ишлатилмаган) техник жиҳозларни сотиб олиш учун аризалар қабул қилинади. Шу билан бирга, худди шу шароитда давлат 2021 йилнинг 31 декабригача бўлган даврда қишлоқ хўжалиги техникаларини, жумладан, давлатга қарашли «Қишлоқ хўжалиги логистикаси ва хизмат кўрсатиш компанияси» МЧЖ комбайнларини сотиб олишни биргаликда молиялаштиради.

Дастур иштирокчилари сотиб олинган ускуналарни мамлакат ташқарисига чиқармасликлари шарт.

Грузиянинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қишлоқ хўжалиги вазири Леван Давиташвили таъкидлаганидек, Фермерлар учун қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш дастурлари ўтган йилларда ҳам Грузияда амалга оширилган, аммо уларни молиялаштириш учун атиги бир неча миллион лари ажратилган бўлса, бу йилги дастур бюджети анча юқори – 50 миллион лари (16,2 миллион долларни ташкил этади). Ушбу миқдор туфайли мамлакатда бир неча минг дона янги қишлоқ хўжалиги техникаси пайдо бўлиши кутилмоқда.

«Грузия ҳукумати қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 10 йиллик режасида мамлакатда кузатилган қишлоқ хўжалиги техникалари етишмовчилигини бартараф этиш мақсадида техника сотиб олиш учун ҳар йили биргаликда молиялаштиришни назарда тутган. Шу билан бирга, биз қишлоқ хўжалигининг ривожланиши янги қишлоқ хўжалиги техникасини жорий этиш заруратини келтириб чиқаришини тушунамиз. Қишлоқ хўжалиги соҳаси рақобатбардош бўлишини истаймиз ва буни замонавий механизациясиз тасаввур қилиб бўлмайди», деди Леван Давиташвили.

Давиташвилининг таъкидлашича, ушбу дастур доирасида маълум бир техник воситани сотиб олишга қарор қилган фермер керакли миқдордаги маблағ (уни бенефициар ўзи тўлаши керак)ни бошқа давлат кўмаклашуви лойиҳаларида иштирок этиш йўли билан, жумладан, имтиёзли қишлоқ хўжалиги лизинги ёки қишлоқ хўжалиги кредити орқали ҳам мобиллаштириши мумкин.

«Буларнинг бари қишлоқ хўжалиги механизациясини сотиб олиш учун етарли молиявий имкониятларга эга бўлмаган аҳоли учун катта ёрдам бўлади», дейди вазир. Унинг сўзларига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги август ойи давомида барча манфаатдор томонлар дастур тафсилотлари тўғрисида тўлиқ маълумот олишлари учун ахборот кампаниясини ўтказади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузиядаги энг йирик бодом плантациясида ҳосил қандай йиғилади? (видео)

EastFruit

Грузияда етиштирилган сабзи улуши маҳаллий бозорда Туркия маҳсулотлари импорти ҳисобига 2,5 баробар камайди

EastFruit

Россияда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми юқори ҳосилдорлик сабаб ўсишда давом этмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин