2021 йил июль ойида Грузия голубикалар савдосидан экспорт даромади мамлакатга 2,5 миллион доллар олиб келди, бу резаворлар экспортининг асосий даври бўлган июнь ойига нисбатан қарийб 20% га кам. 2018–2020 йилларнинг июлида голубика экспортининг пасайиши июнь ойига нисбатан 60%ни ташкил этди, шунинг учун бу йилги экспортнинг мавсумий пасайиши анча паст бўлди. Шундай қилиб, бу йил экспорт мувозанатли бўлиб, мавсумийлик пасаймоқда.
Ҳаммаси бўлиб, 2021 йил июль ойида Грузиядан 456 тонна голубика экспорт қилинди.
Июль ойида экспорт 2018–2020 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан, долларда 4,9 баробар ва тонна ҳисобида эса 4,7 баробар кўп бўлди, экспорт нархи 5 фоизга ошди (кг учун 5,4 доллар). 2021 йилда июль ойида экспорт нархи июнь ойига қараганда 14% паст эди.
Грузия голубика экспортининг 88%и Россияга жўнатилди. Улар меванинг ҳар килограмини 5,4 доллардан сотиб олди. Июль ойи голубикалари Грузиядан йўналишлар бўйича қуйидагича экспорт қилинди:
(Манба: Грузия Молия вазирлиги)
Июль ойида голубика мавсуми, одатда, тугайди ва август ойининг бошидан кейин резавор мевалар деярли Грузиядан экспорт қилинмайди.
Умуман олганда, жорий мавсумда Грузиядан голубика экспорти 5,6 миллион долларга етди, бу 2020 йилга нисбатан 47 фоизга кўпдир. Экспортнинг асосий ҳажми Россияга жўнатилган бўлиб, у 91% улушни ташкил қилса, БААга 4% улуш жўнатилди. Бу йил нархлар камида охирги 7 йил ичида энг юқори кўрсаткичга эга бўлди. Ўртача экспорт нархи бир кг учун 5,9 долларга етди, бу ўтган йилги ўртача нархдан қарийб 4 фоизга кўп.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!