Бош саҳифаЯнгиликларГрузиядаги Аgromax Decor питомниги жорий йил кузида 160 минг туп голубика кўчатлари сотишни режалаштирмоқда (фото)
ДолзарбМахсусФотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Грузиядаги Аgromax Decor питомниги жорий йил кузида 160 минг туп голубика кўчатлари сотишни режалаштирмоқда (фото)

Грузия-Польша ҳамкорлигидаги (давлатнинг биргаликда молиялаштируви билан) Аgromax Decor компанияси Грузияда голубика кўчатларини етиштира бошлади. Аgromax Decor бозорда 2013 йилдан бери  фаолият кўрсатмоқда. Компаниянинг асосий профили манзарали ўсимликларни сотиш бўлган, аммо корхона мутасаддилари 2018 йилда голубика кўчатларини етиштириш ҳақида ҳам ўйлай бошлашди.

Питомник учун инвестициялар 500 минг лари (176,8 минг доллар)ни ташкил этади, шундан 350 минг лари (123,8 минг доллар) давлат томонидан молиялаштирилган.  Компания вакили Иване Копадзенинг сўзларига кўра, бу маблағ Польшадан оналик ўсимликлар ва Италиядан инсон омили билан минимал алоқада бўлган ҳолда кўчат етиштиришга мўлжалланган махсус ускуналар сотиб олишга сарфланган.

Аgromax Decor оналик ўсимликларни қаламчалардан кўпайтиради. Етиштирилган кўчатлар жойидаёқ, Грузия қишлоқ хўжалиги илмий маркази томонидан сертификатланади.

Питомник фаолият бошлаган биринчи йилда 200 минг туп кўчат сотувга чиқарилди. Копадзенинг сўзларига кўра, кўчатларнинг 80 фоизи Грузияда сотилиши режалаштирилган.

«Давлат олдида камида 50 минг туп кўчат етиштириш мажбуриятимиз бор эди, биз бу ҳажмдан тўрт баробар кўп кўчат етиштирдик, чунки маҳаллий бозорда бу миқдорнинг камида 80 фоизига талаб бор. Кузда экин-тикин ишлари бошланганида сотувни бошлаймиз.  Мижозларимиз, асосан, “Келажак учун кўчат эк” деб номланган давлат дастурининг бенефициарлари бўлади”, дейди Копадзе.

Копадзенинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Аgromax Decorнинг маҳаллий бозорда рақобатчилари деярли йўқ. Чунки бугунги кунга қадар голубика кўчатларининг асосий қисми Грузияга хориждан олиб келинган.

«Хориждан келтирилган кўчатлар билан солиштирганда бир қатор афзалликларимиз бор. Биринчидан, харидор кўчатни сотиб олишдан аввал унинг сифатига жойида баҳо бера олади. Яна бир афзаллик шундаки, узоқ муддатли ташув пайтида, одатда, кўчатлар стрессни бошдан кечиради, бизнинг ҳолатда эса бундай бўлмайди. Бундан ташқари, импортга нисбатан нархлар 15-20 фоиз паст бўлади”, дейди Копадзе.

Аgromax Decorнинг голубика кўчатзори 16 гектар майдонни эгаллаган. Ҳозирги кунда голубика навлари орасида Duke, O’Neill, Draper, Legacy, Bluecrop ва Bluegold кабилар мавжуд. Маҳаллий савдодан ташқари, компания Туркия, Беларусь ва Украинага кўчат экспорт қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Мева-сабзавот учун картон қадоқ — ривожланган бозорларнинг фойдали сегментларига йўлланма

EastFruit

Жаҳон голубика бозори шарҳи: ушбу резаворга нисбатан талаб ўсишда давом этмоқда

EastFruit

Ўзбекистон Европага маҳсулот экспорт қилиш учун Грузия портларидан фойдаланишни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин