Грузия дастурхонининг энг оддий газаги – бодринг, помидор ва кўкатлардан иборат салат бир йил ичида 54,3 фоизга қимматлашган.
«Салат индекси» On.ge портали томонидан ингредиентлар нархи ўтган йиллардаги кўрсаткичлар билан таққосланган ҳолда ҳисоблаб чиқилди, деб ёзмоқда “Новости-Грузия”.
Ҳисоб-китоблар учун энг оддий рецепт олинган: 500 граммдан помидор ва бодринг, бир боғ кўкат – 20 грамм, пиёз – 100 грамм, туз, қалампир ва бир ош қошиқ ўсимлик ёғи.
2022 йилнинг ёзи бошидаги нархларга кўра, бундай салат ўртача 5,35 лари ($1,82)га тушмоқда. Бундан бир йил аввал ушбу маҳсулотлар тўплами 3,47 лари ($1,19) эди.
2020 йили – 3,86 лари ($1,31);
2019 йили – 3,61 лари ($1,23);
2018 йили – 2,91 лари ($0,99) бўлган.
Бунга қадар Грузияда “Хачапури индекси” ҳисоблаб чиқилган – у йил давомида деярли 30,7 фоизга ўсган. Бу йил кичик Имеретин хачапурисини тайёрлашнинг ўртача нархи 5,86 лари ($1,99)ни ташкил этди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!