Бош саҳифаЯнгиликларГрузияда «Салат индекси» ҳисоблаб чиқилиб, аввалги қийматлар билан таққосланди
Янгиликлар

Грузияда «Салат индекси» ҳисоблаб чиқилиб, аввалги қийматлар билан таққосланди

Грузия дастурхонининг энг оддий газаги – бодринг, помидор ва кўкатлардан иборат салат бир йил ичида 54,3 фоизга қимматлашган.

«Салат индекси» On.ge портали томонидан ингредиентлар нархи ўтган йиллардаги кўрсаткичлар билан таққосланган ҳолда ҳисоблаб чиқилди, деб ёзмоқда “Новости-Грузия”.

Ҳисоб-китоблар учун энг оддий рецепт олинган: 500 граммдан помидор ва бодринг, бир боғ кўкат – 20 грамм, пиёз – 100 грамм, туз, қалампир ва бир ош қошиқ ўсимлик ёғи.

2022 йилнинг ёзи бошидаги нархларга кўра, бундай салат ўртача 5,35 лари ($1,82)га тушмоқда. Бундан бир йил аввал ушбу маҳсулотлар тўплами 3,47 лари ($1,19) эди.

2020 йили – 3,86 лари ($1,31);

2019 йили – 3,61 лари ($1,23);

2018 йили – 2,91 лари ($0,99) бўлган.

Бунга қадар Грузияда  “Хачапури индекси”  ҳисоблаб чиқилган – у йил давомида деярли 30,7 фоизга ўсган. Бу йил кичик Имеретин хачапурисини тайёрлашнинг ўртача нархи 5,86 лари ($1,99)ни ташкил этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Аномал иссиқ ҳаво туфайли Тожикистонда помидор нархи икки баробар ошиб кетди

EastFruit

Грузиядаги Аgromax Decor питомниги жорий йил кузида 160 минг туп голубика кўчатлари сотишни режалаштирмоқда (фото)

EastFruit

Ўзбекистон Европага маҳсулот экспорт қилиш учун Грузия портларидан фойдаланишни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин