Бош саҳифаЯнгиликларГрузия шафтоли экспортининг жорий йилдаги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 45 фоизга ошиб бормоқда
Янгиликлар

Грузия шафтоли экспортининг жорий йилдаги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 45 фоизга ошиб бормоқда

2021 йил 1 майдан 25 июлгача бўлган даврда Грузиядан шафтоли экспорти (шу жумладан, нектаринлар) 16,0 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 45 фоизга кўпдир, деб хабар берди Грузия Атроф-муҳит муҳофазаси ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Миқдорий жиҳатдан ифодалаганда экспорт ҳажми 18,9 минг тоннани ташкил этади, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга кўп дегани.

Грузия шафтолиси учун асосий экспорт бозори Россия бўлиб, ушбу мамлакатга 11,935 тонна (умумий экспорт ҳажмининг 63%и) етказиб берилди ва Арманистонга – 5872 тонна (31%). Шафтоли, шунингдек, Украина (493 тонна), Озарбайжон (269 тонна), Молдова (116 тонна), Беларусь (99 тонна), Қозоғистон (95 тонна) ва Словенияга (38 тонна) экспорт қилинди.

Бозорга Грузия шафтолисини етказиб берувчи энг йирик ҳудуд Кахетия вилояти ҳисобланади. Айни пайтда ушбу ҳудудда шафтолини экспортолди тайёрлови билан 39 совутиш хўжалиги шуғулланмоқда.

Грузиядан шафтоли экспорти сўнгги 6 йил ичида барқарор ўсиш тенденцияси билан ажралиб туради. Грузия Миллий статистика хизмати маълумотларига кўра, сархил шафтоли экспорти (нектаринларни ҳам қўшганда) пул қийматида 2015 йилда $1,6 млн., 2016 йилда – $2,8 млн., 2017 йилда – $4,3 млн., 2018 йилда – $8,2 млн., 2019 йилда – $12,5 млн., 2020 йилда – $21,4 млн. ташкил қилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин