Бош саҳифаЯнгиликларГрузия рекорд ҳажмда шафтоли ва нектарин экспорт қилмоқда
Янгиликлар

Грузия рекорд ҳажмда шафтоли ва нектарин экспорт қилмоқда

Бу йил Грузиядан рекорд миқдордаги шафтоли ва нектарин экспортга йўналтирилмоқда. Бугунги кунда (2021 йилнинг 5 август санаси) экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 24 минг тоннани ташкил этди. Бу хусусда Грузия қишлоқ хўжалиги вазири Леван Давиташвили Кахетияда маълум қилди. У ерда, яъни Гуржаан туманининг Чумлаки қишлоғида вазир маҳаллий деҳқонлар, совутгич саноати вакиллари ва экспортёрлар билан учрашди, деб ёзмоқда «Грузия янгиликлари«.

«Бизда бу йилги мавсум муваффақиятли кечмоқда, рекорд миқдордаги шафтоли ва нектарин экспорт қилинмоқда. Aйни пайтда экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажми 24 минг тоннани ташкил этади. Ўйлайманки, Кахетиядаги мавсум муваффақиятли якунланади. Шида Картли экспорти аллақачон бошланган ва яна бир ой давом этади. Бу муваффақият бизнинг изчил сиёсатимиз натижасидир”,  дейди Давиташвили.

Шунингдек ўқинг: Грузия шафтоли экспортининг жорий йилдаги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 45 фоизга ошиб бормоқда

Унинг сўзларига кўра, давлат таъминот занжирининг заиф жиҳатлари – маҳсулот сифати ва инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларни, совутиш ускуналари етишмовчилигини бартараф этди.

«Aгар бундан бир неча йил аввал битта фермер хўжалиги мавжуд бўлган бўлса, бугун биргина Чумлакида 40 дан зиёд совутгич хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Инфратузилма яратиш давлат томонидан молиялаштирилади. Буларнинг бари экспорт бозорларида грузин шафтолиси рақобатбардошлигини таъминлайди”, дейди Давиташвили.

Ҳукумат кўмагида яшил йўлак принципи ишлайди, у орқали товарлар Россия чегарасидаги «Верхний Ларс» назорат-ўтказиш пунктига эркин кириб боради.

Йиғим-терим жараёнида Кахетиядаги шафтоли боғлари Грузиянинг бошқа вилоятларидан ҳам ишчилар ёллайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин