Бош саҳифаЯнгиликларГрузия фермерлари хўраки узумнинг замонавий навларини етиштиришга чақирилмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Грузия фермерлари хўраки узумнинг замонавий навларини етиштиришга чақирилмоқда

Грузияда хўраки узум мавсуми деярли тугади. Ҳосилнинг катта қисми июлдан сентябрь ойи ўрталарига қадар йиғиб олиниб, сотилди. Фермерларнинг айтишича, сўнгги йилларда кенг тарқалган навлар («Тита» ва «Молдова») нархлари деярли ўзгармаган. Фермер хўжаликларида ўртача нарх 1 кг учун 1 дан 1,5 ларигача ($ 0.32 – 0.48) бўлган. Замонавий навлар учун нарх (йирик мевали, уруғсиз) юқорироқ бўлди: 1 кг учун 2 дан 2,5 ларигача (0,64-0,8 доллар).

Грузияда хўраки узум етиштириш винога мўлжалланган навларни етиштириш каби ривожланмаган. Фермерлар ҳам, истеъмолчилар ҳам бозорда йиллар давомида мавжуд бўлган навларга ўрганиб қолишган. «Ркацители» ёки «Аладастури» каби вино навлари ҳам хўраки узум сифатида истеъмол қилинади. Лекин  сўнгги пайтларда хўраки узумнинг янги навлари тобора оммалашиб бормоқда.

Ўтган йили грузиялик хўраки узум етиштирувчилар истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ўртасида янги навларни илгари суриш мақсадида ассоциация тузишди. Унинг раиси Шете Кемоклидзе ЕastFruitга жорий мавсум ҳолати ва Грузияда хўраки узум етиштириш истиқболлари ҳақида гапириб берди.

Кемоклидзенинг сўзларига кўра, ҳозир ассоциациянинг 20 та аъзоси бор, уларнинг умумий узумзорлари майдони 60 гектарни ташкил этади. Ассоциациянинг энг катта ёшли узумзорига 7 йил тўлди. Кемоклидзенинг ўзи 5 гектар ерда «Regal Seedless»,  «Cardinal» ва «Italia» каби навларни ўстиради. Август ойида у ҳосилининг катта қисмини ўртача 2 лари/кг (0,64 доллар)дан сотди. Энди фақат «Cardinal»ни сотиш керак, аммо ёмғирли об-ҳаво унинг сифатини бузиб, бозор нархини пасайтирди. Бу мавсумда Кемоклидзе 10 тонна ҳосил йиғиб олди, лекин 2-3 йилдан сўнг –  узумзорлар етилганда  гектаридан 50 тонна ҳосил олишни кутмоқда.

«Совет давридан бери Грузияда, асосан, икки турдаги узум – » Тита» ва «Молдова» навлари етиштирилади. Аммо бугунги кунда бу навлар бозорда камроқ баҳоланмоқда. Улар экспортбоп эмас ва маҳаллий бозорда ҳаддан зиёд кўп, шунинг учун нархи паст. Мен фермерларга янги навлар бўйича ишлашни тавсия қиламан. Бизнинг ассоциация эски навларни етиштиришда давом этаётган кўплаб фермерлар учун намуна бўлиб хизмат қилади. Агар улар бизнесимиз даромадли эканини кўришса, янги навларни етиштиришга ўтишади. Аммо муваффақият қозониш учун фермерлар жаҳон бозорида талабгир навларга ва ишлаб чиқариш ҳамда сифатни ошириш учун «Pergola» каби замонавий навларни етиштириш технологиясига сармоя киритишлари керак”, дейди Кемоклидзе.

Кемоклидзенинг сўзларига кўра, ассоциация аъзолари етиштирган энг машҳур навлар – «Red Globe»,  «Thompson Seedless», «Crimson Seedless» ва «Regal Seedless» кабилардир. Кемоклидзенинг фикрича, эртаги навлар ҳам, кечки навлар ҳам маҳаллий фермерларни қизиқтириши мумкин. Чунки, эртаги навлар Грузиядаги сайёҳлик мавсуми асносида йиғиб олинади, кечки навларни эса сақлаб қўйиш ва қишда юқори нархларда сотиш мумкин.

«Грузиялик истеъмолчиларнинг аксарияти узумни мева сифатида истеъмол қилишга ўрганмаганини ҳисобга олсак, замонавий навларни етиштиришдан мақсад, нафақат ички бозорга маҳсулот етказиб бериш, балки экспортни кўзлаш ҳамдир. Янги узумзорлар тўлиқ пишиб етилиши билан Грузияда хўраки узумлар маҳаллий бозор учун етарли бўлади ва фермерлар экспортни бошлашади. Ваҳоланки, шу мавсумнинг ўзидаёқ, мендаги ҳосилнинг бир қисми Қатарга сотилди» дейди Кемоклидзе.

EastFruit ўтказган нарх мониторинги натижаларига кўра, июль ойида оқ хўраки узум нархи 4 лари/кг (1.28 доллар)дан бошланиб, аста-секин 1.3 лари/кг (0.42 $, ўтган ҳафта нархи)га тушди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин