Бош саҳифаЯнгиликларГермания, Голландия ва Буюк Британия Туркиядан янчилган қизил қалампирнинг топ- импортёрлари рўйхатида етакчилик қилмоқда
Янгиликлар

Германия, Голландия ва Буюк Британия Туркиядан янчилган қизил қалампирнинг топ- импортёрлари рўйхатида етакчилик қилмоқда

Туркия январь-июнь ойларида жаҳоннинг 93 мамлакатига янчилган қизил қалампир етказиб берди.

Ушбу турдаги зиравор Туркиядан Германия, Нидерландия, Буюк Британия, Ироқ, АҚШ, Франция, Россия, БАА, Нигер, Того, Куба, Малайзия, Япония, Канада, Уммон, Иордания, Экваториал Гвинея, Миср, Мальта, Кения каби мамлакатлар бозорларига борган.

Жануби-Шарқий Анадўлу экспортёрлари иттифоқи (GAIB)нинг «Анадолу» ахборот агентлигига берган маълумотига кўра, 2021 йилда Туркиядан янчилган қизил қалампир экспорти 9,2 миллион долларни ташкил этган.

2021 йилнинг январь-июнь ойларида Туркия ушбу зираворнинг 4,7 миллион доллар қийматидаги 1,9 минг тоннасини экспорт қилган бўлса, 2022 йилнинг шу даврида 4,9 миллион долларлик 2,2 минг тонна янчилган қизил қалампир экспорт қилинган.

Германия январь-июнь ойларида Туркиядан янчилган қизил қалампирнинг асосий импортёрига айланди.  Экспорт ҳажми 1,2 миллион долларни ташкил этди.

ТОП-3 импортёрлар қаторига Нидерландия (674 минг доллар) ва Буюк Британия (623 минг доллар) ҳам кирди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда олмадан юқори ҳосил кутилмоқда — унинг ҳаммасини сотиш имкони борми?

EastFruit

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида агромаҳсулотлар савдоси ҳажми ва ассортименти кенгайтирилмоқда

EastFruit

Туркия 2022 йилда сархил анжир экспортини 100 миллион долларгача оширишни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин