Францияда мева- сабзавотларни пластик қадоқлаш таъқиқланди. Янги қонун 2022 йилнинг 1 январидан кучга кирди.
Бу хусусда propozitsiya.com theguardian ҳаволасига асосланиб ёзмоқда.
Францияда янги йилнинг биринчи кунида супермаркетлар ва бошқа дўконларда бодринг, қалампир, кабачок, бақлажон ва бошқа сабзавот ҳамда меваларни пластик қадоқларда сотишни таъқиқловчи қонун кучга кирди. Гап алоҳида пластик идишларга қадоқланадиган 30 га яқин турдаги мева-сабзавотлар ҳақида бормоқда.
EastFruit аввал хабар қилганидек, оғирлиги 1,5 кг дан ортиқ халталарга солиқ солинмайди. Бу тўғралган ёки қайта ишланган сабзавот ва меваларга ҳам тааллуқлидир.
Шунингдек ўқинг: Испанияда 2023 йилдан эътиборан, мева-сабзавот маҳсулотларини пластик қадоқда сотиш таъқиқланиши мумкин
Қизиғи шундаки, юмшоқ сабзавот ва мевалар (черри помидори, малина ва қорағат) сотувчиларига пластик қадоқларнинг муқобил вариантларини топиш учун кўпроқ вақт берилади. Бироқ, 2026 йилга бориб, барча мева- сабзавотлар учун пластик қадоқлаш босқичма-босқич таъқиқланади.
Президент Эммануэль Макрон янги маҳсулотлар учун пластик қадоқлаш таъқиқланишини «чинакам инқилоб» деб атади. Унинг сўзларига кўра, Франция 2040 йилга қадар бир марта ишлатиладиган барча пластик турларидан воз кечиш тўғрисидаги қонуни билан жаҳонда етакчи роль ўйнайди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!