Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбаев Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Ҳонқа туманида интенсив боғ барпо этиш лойиҳасининг амалга оширилиши билан танишди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
“Khorezm Fruits” корхонаси “DALIVAL” компанияси билан ҳамкорликда Ҳонқа туманидаги 30 гектар майдонда интенсив боғ барпо этиш ишларини бошлади. Франциядан 13 минг тупга яқин ўрик, шафтоли ва гилос кўчатлари келтирилган. Лойиҳа қиймати 200 минг АҚШ долларини ташкил этади. Натижада, 30 га яқин иш ўрни яратилди.
Шунингдек ўқинг: Иссиқхоналарни экология мусаффолиги ва аҳоли саломатлигига зарар етказишига нима мажбур қилмоқда?
Айни пайтда Франциянинг “DALIVAL” компанияси Ўзбекистонда мева кўчатларининг янги навларини етиштириш бўйича питомник ташкил этиш имкониятларини ўрганиш мақсадида.
«DALIVAL» компанияси данакли ва уруғли мевалар (олма, олча, ўрик, шафтоли, нектарин ва олхўри) кўчатларини етиштириш ҳамда сотиш бўйича Европада етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Компания маҳсулотлари жаҳоннинг 40 мамлакатига экспорт қилинади. Бугунги кунга қадар корхона Ўзбекистонга 30 мингдан ортиқ кўчат олиб келган.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!