Бош саҳифаЯнгиликларФарғоналик миришкор ноодатий усулда тарвуз етиштирди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Фарғоналик миришкор ноодатий усулда тарвуз етиштирди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида истиқомат қиладиган миришкор боғбон ва полиз маҳсулотларини етиштирувчи Юсуфжон Эргашев тарвузни ноодатий усулда – вертикал мини фермада етиштирди. Унинг сўзларига кўра, ушбу тажриба натижаларини тарвуз етиштириш учун кичик майдонлардан самарали фойдаланиш нуқтаи назаридан муваффақиятли деб ҳисоблаш мумкин. Бу ҳақида EastFruit мутахассислари хабар бермоқда.

Юсуфжон Эргашев туманда мева-сабзавот етиштиришда ўзига хос инновацион ёндашувлари билан танилган. У оила аъзолари билан биргаликда ўзининг кичик томорқасидан фойдаланиб, доимий равишда турли ноу-хауларни қўллаш ёки юртдошларини бирор янгилик билан ажаблантиришга интилади. Фермернинг навбатдаги тажрибаси тарвузни вертикал усулда кичик майдонларда етиштиришдир, дейилади “Халқ сўзи” нашри хабарида.

— Бу усул ёрдамида 20 сотих майдонни эгаллайдиган кўчатлар атиги 2 сотих ерда парваришланди, — дейди миришкор. —  Дастлабки йилнинг ўзида ўртача 10 тонна ҳосил ва 30-35 миллион сўм даромад олишни кўзлаяпмиз.

Юсуфжон Эргашевнинг сўзларига кўра, тарвуз етиштиришнинг бундай усули ер ресурсларидан фойдаланишда 10 баробар тежамкорликка эришишни таъминлайди, 1 гектар ердан олинадиган ҳосил эса 5 тоннани ташкил этади.

Бунинг учун бор-йўғи 1,5 миллион сўм харажат қилинди. Айтганча, оила аъзолари тажрибали агрономлар билан ҳамкорликда кўчатни маҳаллий биогумус ёрдамида озиқлантирди. Ҳосил пишгунча қадар икки марта минерал ўғитдан фойдаланилди.

Миришкор оила аъзолари келгуси йили янада эртароқ ва кўпроқ майдонда вертикал усулда тарвуз етиштириш ҳамда ушбу тажрибани оммалаштиришни режалаштирмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин